← Назад
Решение #2836845 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| шунингдек | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4806-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 9 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Усманов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ PEX
INSUR N E” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар ЯТТ “R J BOV
L YLO BO IR QIZI” ҳисобидан 38 306 578,40 сўм қарздорликни суброгация
тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни
тарафлар иштирокисиз, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар “ PEX INSUR N E” АЖ (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Касби туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар ЯТТ “R J BOV L YLO BO IR QIZI” (матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 38 306 578,40 сўм қарздорликни суброгация тартибида
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
палата ва даъвогар суд мажлисида иштирок этмади.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар ҳамда жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ва ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, шунингдек 55-моддасининг
учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, “Капиталбанк” АТБ ҳамда ЯТТ “R J BOV
L YLO BO IR QIZI” ўртасида 2024 йил 03 июлда кредит шартномаси тузилиб,
мазкур шартноманинг 2.1-бандига кўра банк қарз олувчига шахсий эхтиёжлари
учун шартнома шартларида кўрсатилган шартларда 60 ой муддатга товарларни
сотиб олиш учун жами 146 740 000 сўм миқдорида микро кредит ажратилган.
Кредит шартномасининг 3.2-бандига мувофиқ, “Қарз олувчи” кредит
асосий қарзини шартноманинг 4.1-банди бажарилгандан сўнг амалдаги қонун
хўжжатларида белгиланган тартибда сўндириш мажбуриятини олган.
Кредит мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида даъвогар,
жавобгар ва ЯТТ “R J BOV L YLO BO IR QIZI” ўртасида 2024 йил 4
июлда 0900/1469/1/2423167-сонли кредит қайтмаслик хатаридан (тадбиркорлик
хавфини) суғурталаш шартномаси тузилиб, суғурта полиси тақдим этилган.
Жавобгар томонидан олинган кредит маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ
қайтарилмаганлиги сабабли банк томонидан қолдиқ кредит қарздорлиги
умидсиз деб топилиб, ушбу ҳолат суғурта ташкилоти томонидан суғурта
ҳодисаси сифатида тан олинган ҳамда жавобгарнинг кредитдан бўлган
38 306 578,40 сўм қарздорлиги суғурта товони сифатида 2025 йил 30 май куни
2327-сонли электрон тўлов топшириқномаси асосида банкка тўлаб берилган.
ФК 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф
(суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига
шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа
тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига
тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган
мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий
манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта
пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
ФК 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга
нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган
шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Даъвогар томонидан 2025 йил 07 августдаги 14-сонли жавобгарга
суброгация тартибида талабнома билан мурожаат қилинган.
Бироқ, даъвогарнинг ушбу талаби жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФК 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шартлиги белгиланган.
Шунга кўра даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва
суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ “R J BOV L YLO BO IR QIZI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар “ PEX INSUR N E” акционерлик жамияти
фойдасига 38 306 578,40 сўм суброгация қарздорлик ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
ЯТТ “R J BOV L YLO BO IR QIZI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан республика бюджетига 766 131,5 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Усманов