Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/15126 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қққ Ответчик / Подсудимый
Source ID e16c48c7-191e-43da-b11a-dfaa0b682917 Claim ID PDF Hash a2d6b8aeef8b08f5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/15126-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Каримов Кассация инстанцияда маърузачи судья А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 9 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Қ.Ходжаев раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Қққ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ффф” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 122 422 764 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар “Қққ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар рахбари З.Полванова, унинг вакили З.Халимов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар рахбари Г.Вохидова иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Қққ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “Ффф” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 122 422 764 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантириш рад этилиб, даъвогар зиммасида 1 224 228 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати қолдирилган. Ҳал қилув қарори 2025 йил 29 сентябрдан кучга кирган. Даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, уй эгалари умумий йиғилиш қарорига асосан тузилган нуқсон далолатномаси асосида уйларни таъмирлаш ишлари учун сарфланиши керак бўлган маблағларни даъвогар ташкилот томонидан амалга оширилиб, келгусида сарфланган ҳаражатлар уй эгаларининг мажбурий бадаллари ҳисобидан қопланиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, шу асосида маблағлар сарф қилинганлиги, бажарилган ишлар уй эгалари томонидан 1 эътироз билдирмасдан қабул қилиб олинганлиги, Давлатобод тумани, 2-кичик ноҳия, “Тўқувчи” МФЙдаги 1, 2 , 7, 8, 14, 15 ,16, 20, 22, 23, 38, 166, 168, 169, 170-сонли кўп қаватли уй эгаларининг 2023 йил 3-8-декабрь кунлари ўтказилган умумий йиғилишида даъвогар бошқарувидан чиқиб, жавобгар бошқарувига ўтиши ҳамда мажбурий бадаллар бўйича ҳақдорликлар ва қарздорликлар жавобгарга ўтказиш, “ ning u im” дастурига киритиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра харажатларини бошқа шахсга ўтказиш мумкинлиги белгиланганлиги, Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарори талабларига риоя қилинмаганлиги, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13, 177-моддаларига риоя этмасдан, арз қилинган талаб доирасида хал қилиб, уни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги, қўлланиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларини қўлламаганлиги, уй эгаларининг умумий йиғилиш қарорларига баҳо бермаганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили иш бўйича қурилиш ва бухгалтерия экспертизаси тайинлаш бўйича оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилди. Жавобгар рахбари илтимоснома бўйича эътирози йўқлигини билдирди. Судлов ҳайъати ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ишни кўриш мумкин деб ҳисоблаб, илтимосномани қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида ўз ўрнида ажрим қилди. Суд мажлисида даъвогар рахбари ва унинг вакили кассация шикоятида келтирилган барча важларини такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахбари қилинган ишларни ҳужжатлари тақдим этилмаганлигини, қурилиш ишлари фуқаролардан йиғилган пуллар ҳисобига амалга оширилганлигини, ҳозирги кунда даъвогар томонидан амалга оширилган ишлардан сўнг такрор жавобгар томонидан таъмирлаш ишлар амалга оширилганлигини билдирди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Халқ депутатлари Давлатобод туман кенгашининг 2021 йил 24 июлдаги VI-12-6-6-219-K/21-сонли қарори билан даъвогар даъвогарга “Мустақиллик”, “Навбаҳор” ва “Тўқувчи” МФЙ ҳудудидаги 103 та кўп қаватли уйларни бошқаруви бириктириб берилган. Кейинчалик Халқ депутатлари Давлатобод туман кенгашининг 2023 йил 10 октябрдаги 07/390-сонли қарори билан Давлатобод тумани, 2-кичик ноҳия, “Тўқувчи” МФЙдаги 1, 2 , 7, 8, 14, 15 ,16, 20, 22, 23, 38, 166, 168, 169-сонли кўп қаватли уйларни бошқаруви жавобгарга бириктириб берилган. Даъвогар корхона жавобгардан Давлатобод тумани, 2-кичик ноҳия, “Тўқувчи” МФЙдаги 1, 2 , 7, 8, 14, 15 ,16, 20, 22, 23, 38, 166, 168, 169-сонли кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун сарфланган жами 122422764 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки 2 одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси 14-15-қисмларига кўра, умумий молмулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишдан олинган маблағлар улушли мулк иштирокчиларининг улушларига мутаносиб равишда ушбу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлашга йўналтирилади. Бошқа мулкдорларнинг розилигисиз мулкдорлардан бири томонидан, бошқарув органи ёхуд бошқа шахс томонидан амалга оширилган асосланмаган харажатларнинг ўрни қопланмайди. Бунда юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал қилинади. Биринчи инстанция суди даъвогар корхона томонидан Давлатобод тумани, 2-кичик ноҳия, “Тўқувчи” МФЙдаги 1, 2 , 7, 8, 14, 15 ,16, 20, 22, 23, 38, 166, 168, 169-сонли кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун сарфланган харажатлар юзасидан жавобгар бирор бир мажбурият олганлиги ёки қарздорлик қайси шартнома ёки қонунчиликка асосан юзага келганлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмади деб ҳисоблаган даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган. Кассация инстанция суди ҳам биринчи инстанция судининг тўхтами тўғри бўлган деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга кўра кассация шикоятида келтирилган ва суд мухокамаси давомида билдирилган важларга қўшилмасликни лозим деб топади: ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. даъвогар томонидан тақдим этилган ишлар бажарилганлиги ҳақидаги дололатномалар даъвогар рахбарининг ўзи томонидан тасдиқланган; даъвогар томонидан суд мухокамаси давомида бажарилган ишларни маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ҳоким ёрдамиси томонидан тасдиқланган маълумотномани ҳам ишончли далил деб баҳоламади. Сабаби маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ҳоким ёрдамчиси ишлар қийматини аниқлаш бўйича ваколатли ҳисобланмайди; даъвогарнинг ўзи томонидан тақдим этилган маълумотга кўра хонодон эгаларидан 109 421 799 сўм маблағлар келиб тушган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан бажарилган ишларни ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган деб ҳисоблайди. Қолаверса, бажарилган ишлар қийматини жавобгарни ўз зиммасига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилмади. Иш ҳужжатларидаги умумий йиғилиши баёнларида жавобгар рахбарининг имзоси мавжуд эмас. 3 ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 612 114 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 301, 303-моддаларини қўллаб, кассация судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 августдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Қққ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 612 114 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “Қққ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Қ.Ходжаев Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов А.Иномов 4