← Назад
Решение #2836892 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 169 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
17 029 символов
4-1001-2521/94696-сонли иқтисодий иш
судья Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 9 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар XX,
вакили
XX
XXжавобгар раҳбари XXҳамда вакиллари XX, XXҳамда гувоҳ XXнинг
иштирокида, даъвогар XX масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
XXҳисобидан
3
113
763
714
сўм
асосий
қарз
ҳамда
622 752 742 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар XX масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар XX(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
3 113 763 714 сўм асосий қарз ҳамда 622 752 742 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими XX (бундан буён матнда –
учинчи шахс деб юритилади) ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисисда иштирок этган даъвогар раҳбари ва вакили ишлар
бажарилганлигини, жавобгар бажарилган ишлар бўйича тузилган
ҳужжатларни қабул қилмаганлигини, ишлар тўлиқ бажарилиб буюртмачи
“Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК га
тоширилганлигини, агар жавобгар ишнинг бир қисмини ўзлари бажарган
бўлса исботлаб бериши лозимлигини, жавобгар томонидан ўтган суд
мажлисида тақдим қилинган 1113-сонли 17 июнь 2022 йилдага, 1175-сонли
17 июнь 2022 йилдаги ҳамда 1348-сонли 27 июль 2022 йилдаги тўлов
топшириқномалари қалбаки эканлигини, ушбу пул маблағлари жамиятнинг
ҳисоб рақамига келиб тушмаганлигини, жавобгар вакиллари томонидан
ушлаб қолинганлиги таъкидланаётган 163 541 024 сўмлик кафолат хатининг
ушбу ишга алоҳаси йўқлигини билдириб, жавобгарнинг мутахассис чақириш
тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантиришни рад этишни, даъво
аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисисда иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини
тан олмасдан, даъвогар томонидан бажарилган ишлар учун пул маблағлари
тўлаб берилганлигини, даъвогар томонидан ишларнинг бажарилмай қолган
қисмини ўзлари бажариб, буюртмачига топширганлигини, даъвогар ўзларига
2
қарздор эканлигини, бажарилган ишлар форма 2 ва форма 3 ҳужжатларига
асосан тасдиқланишини, ушбу ҳужжатларга кўра даъвогар билан тўлиқ
ҳисоб-китоб қилинганлигини, даъвогар белгиланган тартибда ҳисоб варақ
фактур жўнатмаганлигини, даъвогар топширган ҳисоботлар асосида ҳисоб
фактура шакиллантирилиб пул тўлаб келинганлигини, шартноманинг
7.3-бандига асосан ўзлари томонидан етказиб берилган қурилиш
материалларининг баҳоси ушлаб қолиниши белгиланганлигини, бу ҳақида
даъвогар жамият раҳбарининг 163 541 024 сўмлик кафолат хати
олинганлигини билдириб, ҳужжатларга баҳо бериш учун солиқ органидан
мутахассис чақириш тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантиришни,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган гувоҳ В.Сатторов ишлар бажарилган
пайтда “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК да
бош назоратчи бўлиб ишлаганлигини, бажарилган ишларни қабул қилиб
олишди қатнашганлигин, ҳисоботлар XX масъулияти чекланган жамияти
раҳбари томонидан тақдим қилинб турилганлигини ва ушбу жамият
ишчилари томонидан ишлар бажарилганлигини билдирди.
Учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўз ёзма
фикрини судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига мувофиқ ишни учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра
даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФК 638-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган
ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг
3
розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил
топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
23 декабрь куни пудрат шартномаси тузилган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартноманинг умумий баҳоси
15 010 842 101 сўмни ташкил қилади.
Жавобгар томонидан бажарилган ишлар учун пул маблағлари тўлаб
берилмаганлиги натижасида мазкур низо келиб чиққан.
Жавобгар бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги
сабабли мазкур низо келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
6-сонли
28 март 2022 йилдаги 1 191 980 613,15 сўмлик, 7-сонли
29 апрель 2022 йилдаги 1 178 401 906,50 сўмлик, 3-сонли 09 июль
2022 йилдаги 2 313 671 775 сўмлик, 5-сонли 30 сентябр 2022 йилдаги
2 690 122 460 сўмлик, 6-сонли 10 октябрь 2022 йилдаги
2 594 040 293 сўмлик, 7-сонли
28
октябрь
2022
йилдаги
1 776 215 292,55 сўмлик, 8-сонли 22
декабрь
2022
йилдаги
697 448 369,00 сўмлик жами 12 441 880 709,20 сўмлик ҳисоб варақ
фактуралари юборилиб, жавобгар томонидан тасдиқланган.
Шунингдек, жавобгар томонидан даъвогарга 2251-сонли 27 декабрь
2021 йилдаги
4 281 122 252 сўмлик, 473-сонли 01 апрель 2022 йилдаги
570 000 000 сўмлик, 773-сонли
30 апрель 2022 йилдаги 726 000 000
сўмлик, 1263-сонли
13июль 2022 йилдаги 1
428
692 321
сўмлик,
268-сонли 28 сентябрь 2022 йилдаги
700 000 000 сўмлик, 288-сонли
29 сентябрь 2022 йилдаги
400 000 000 сўмлик, 327-сонли
30 сентябрь
2022 йилдаги
300 000 000 сўмлик, 445-сонли
11 октябь 2022 йилдаги
1 691 539 116 сўмлик, 831-сонли 09 ноябрь 2022 йилдаги
1 000 000 000 сўмлик ҳамда 864-сонли 11
ноябрь
2022
йилдаги
112 000 000 сўмлик тўлов топшириқномалари билан жами 11 209 353 689 сўм
бажарилган ишлар учун пул маблағлари тўлаб берилган.
Суд даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қисман асосли деб
ҳисоблайди.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига асосан, иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 68-моддаси биринчи, иккинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларига
асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
4
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб
бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПК 72-моддасига асосан, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Томонлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 7.3-бандига асосан
пудратчи бажарилга ишлар суммасининг 4 фоизини миқдоридаги маблағни
ва ўтказилган қурилиш материаллари, ёқилғи ва иҳтиёт қисимлари қиймати
ушлаб қолиниши ва юк ташиш хизматлари субпудратчи томонидан тақдим
қилиниши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 734 851 791,83 сўмни ташкил
этиши ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвонинг асосий қарз
ундириш талабини 734 851 791,83 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан мажбуриятларни
306 кунга кечиктиргани учун, тўланмаган сумманинг 20 фоизи миқдорида,
яъни 622 752 742 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини
қисман асосли деб
ҳисоблайди.
Чунки, шартноманинг 14.2 бандида ишлар, хизматлар ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун пудратчи ёрдамчи пудратчига кечиктирилган ҳар
бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,1 фоизи миқдорида,
аммо бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг
20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган.
Мазкур ҳолатда бажарилган ишлар учун тўловлар жавобгар томонидан
бугунги кунга қадар кечиктириб келинган.
Мазкур ҳолатда, бажарилган ишлар қиймати 734 851 791,83 ташкил
қилганлиги сабабли ушбу сумманинг 20 фоизи 146 970 358,37 сўмни ташкил
қилиши лозим.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
5
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
146 970 358,37 сўм пеняни 30 фоизга, яъни 44 091 107,51 сўмга
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Шунингдек, жавобгар томонидан келтирилган важлари билан келишиб
бўлмайди.
Шартнома шартларига кўра, жавобгар томонидан келтирилган
томонидан берилган эътирозномада келтирилган ҳолатлар ва божлар даъво
талабини рад этишга асос бўлмайди.
Жавобгар томонидан ҳужжатларга баҳо бериш учун солиқ органидан
мутахассис чақириш тўғрисидаги илтимосномалари берилган.
ИПК 169-моддасининг учинчи қисмига асосан, суднинг ишда иштирок
этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш
тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни
кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, иш бўйи тўпланган ҳужжатларга баҳо беришга
зарурат бўлмаганлиги сабабли жавобгарнинг ушбу илтимосномаларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар вакили судга оғзаки илтимоснома бериб,
жавобгар томонидан судга тақдим қилинган тўловлар амалага
оширилганлиги ҳақидаги 1113-сонли 17 июнь 2022 йилдаги
150 000 000
сўмлик, 1175-сонли
17 июнь 2022 йилдаги 150 000 000 сўмлик ҳамда
1348-сонли
27 июль 2022 йилдаги 15
000 000
сўмлик
тўлов
топшириқномалари бўйича пуллар жамиятга келиб тушмаганлигини ва ушбу
ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги сабабли бунга аниқлик киритиш
мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома беришни
сўраган.
6
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ушбу тўлов топшириқномалари
жавобгар томонидан судга тақдим қилинган.
Суд даъвогар вакилининг ушбу аризасини ишдаги ҳужжатлар билан
қўшиб ўрганиб чиқиб, жавобгарнинг фикрларини эшитиб, ушбу
ҳужжатларни
қалбакилаштирилганлик
ҳолати
бўйича
Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари мавжуд
деб ҳисоблаб, ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят
ишини қўзғатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни
илова қилган ҳолда прокурорга хабар бериш ҳақида хусусий ажрим
чиқаришни лозим топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган
Давлат
божи
ставкалари
миқдорларининг
2-банди
“а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги
РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар
учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги
РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи
миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини,
республика бюджетига 17 636 443 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатини, даъвогардан даъвонинг қаноатлантириш
рад этилган қисми бўйича республика бюджетига 57 093 886,14 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
7
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Жавобгарнинг ҳужжатларга баҳо бериш учун солиқ органидан
мутахассис чақириш тўғрисидаги илтимосномаларини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Даъвогар вакилининг жавобгар томонидан судга тақдим қилинган
тўловлар амалага оширилганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномалари
қалбакилаштирилганлиги масалалари бўйича аниқлик киритиш мақсадида
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома бериш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилсин.
Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун
тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилинсин.
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар XX масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар XX
масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 734 851 791,83 сўм асосий
қарз,
44
091
107,51
сўм
пеня
ҳамда
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар XX масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 17 636 443,00 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар XX масъулияти чекланган жамиятидан даъво талабининг
асоссиз қисми бўйича республика бюджетига 57 093 886,14 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар XX масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов