← Назад
Решение #2836904 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2503/10050-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида,
судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Жўраев
(ишончномага асосан), жавобгар вакили – Ш.Холмуротов (раҳбар)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «Микрокредитбанк» АТБни манфаатида жавобгар
«F r d-Shirin- rmiz» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси
(бундан
буён
матнда
палата
деб
юритилади)
«Микрокредитбанк» АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб
юритилади) манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «F r d-Shirin- rmiz» масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
64906217 сўм асосий қарз, 25136616 сўм кредит фоизи ҳамда почта
харажатини ундиришни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ
қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
бажармаганлигини, фоизни тўламасдан келганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни ва кредит қарзини ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кредит фоизларини
тўлаб келаётганлигини маълум қилиб, даъвони рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтириш ва
изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб
чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 9 ноябрда 1418-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга 60 ой
муддатга, йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан “Ускуна сотиб олиш”
мақсадида жами 840000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, жавобгар кредит фоизларини келишилган муддатда тўламасдан
келган.
Даъвогар кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
тўлиқ бажарган бўлсада, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган
кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан, кредит ва фоизидан қарздорликни юзага келтирган.
Шартноманинг 4.3.3-бандида банк шартнома асосида қарздорга
юклатилган барча мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш
ҳуқуқига эга ва ушбу мажбурият бажарилмаса ёки лозим даражада
бажарилмаса, банк кредит беришни тўхтатиб қўйиши ёки берилган кредитни
муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этган маълумотномага кўра суд
мажлиси кунида жавобгарнинг 96017327 сўм асосий қарзи ва 44464545 сўм
фоиз қарзининг муддати ўтганлиги кўрсатилган.
Судга тақдим этилган ҳисоб китоб маълумотномаларига кўра
жавобгарнинг муддати ўтган қарздорликлари бартараф этилмаган. Даъво
асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу
параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у
кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд
этилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда
ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун
кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар
қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда
бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги,
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 7461-моддасига мувофиқ, кредитни муддатидан олдин суд
тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган
қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи
муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг
қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан
судга мурожаат қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Баён этилганларга асосан ҳамда жавобгар кредит шартномаси орқали
ўзига юклатилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлигини инобатга
олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантирган ҳолда жавобгар
ҳисобидан 64906217 сўм асосий қарзни ва 25136616 сўм фоиз қарздорлигини
ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
«Микрокредитбанк»
АТБ
фойдасига
«F r d-Shirin- rmiz»
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 64906217 сўм асосий қарз,
25136616 сўм кредит фоизи ҳамда 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
«F r d-Shirin- rmiz» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 1800857 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов