Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/21745 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Наманган шаҳар
Source ID 934de713-0203-4d72-bd51-78f812d82676 Claim ID PDF Hash 26750405360309a3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21745-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 9 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи – Анинг жавобгар – «Б» хусусий корхонасига нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни, аризачи вакили У.Акбаралиев, Э.Искандаров (ишончнома асосида) иштирокида, Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: аризада баён этилишича, Наманган вилоят Экология, атроф-мухитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) «Б» хусусий корхонасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олгунига қадар фаолиятни вақтинчалик тўхтатишни сўраган. Жавобгар Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани, Ишонч МФЙ, Янгиқўрғон кўчаси 41-уйда фаолият юритувчи корхона “Гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ва сўйиш (шу жумладан қушхоналар)” фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлсада, жавобгарнинг юқоридаги экологик талабларга мувофиқ бўлмаган фаолияти натижасида қонун талаблари бузилганлиги сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар фаолиятини вақтинчалик тўхтатишни сўраган. Аризачи вакили суд мажлисида аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб берилишини сўрадилар. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи ҳақида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Наманган шаҳар прокурорининг ёрдамчиси аризани қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан Гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ва сўйиш (шу жумладан қушхоналар) фаолияти учун экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим. Аризачи жавобгар фаолияти юзасидан мониторинг ўтказганда, жавобгар “Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаганлиги аниқланган ва бу бўйича 2025 йил 24 сентябрь куни 226/25-сонли огохлантириш хати юборилган. Жавобгарга атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Давлат экологик эспертизаси марказининг Наманган вилояти филиалига тақдим этиш тўғрисида аризачи томонидан огоҳлантириш хати юборилган бўлишига қарамай, жавобгар тегишли хулосаларни олмасдан фаолиятини давом эттирган. Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6моддасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи давлат экологик экспертизасини ташкил этиши ва ўтказиши, 8-моддасида давлат экологик экспертизаси объектларига атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар кириши, 11-моддасида ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган экологик экспертиза объектлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, 25-моддасининг иккинчи қисмида давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши назарда тутилган. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 22-бандининг 10-кичик бандида даъвогарга атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхатида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиб келган ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ариза талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176, 177, 186, 220 ва 222-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 8, 11моддаларини, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15, 25моддаларини, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасини, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9моддасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 22-бандини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Наманган вилояти бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «Б» хусусий корхонасининг фаолияти “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар «Б» хусусий корхонаси томонидан “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот” (АМТТБ) ҳамда “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари олинганидан сўнг уч иш куни ичида унинг фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов