Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/18300 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Қққ
Source ID f6604380-83d1-44e7-835d-eb4981af7277 Claim ID PDF Hash f73b8fa17724cbcc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 275-моддаси ИПК 275 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
ИПК 99-моддаси ИПК 99 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/18300-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган судья – А.Каримов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Иномов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Наманган шаҳри 2025 йил 9 декабрь Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати судья Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва А.Иномовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Аширалиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ффф” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Қққ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 45 510 267,53 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги даъвони таъминлашни рад қилиш тўғрисидаги ажрими устидан “Ффф” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ффф” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Қққ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан 45 510 267,53 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 45 510 267,53 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня, 950 205,35 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Даъвогар судга жавобгар фермер хўжалигининг мол-мулк ва пул маблағларини хатлаб қўйиш ҳақида даъвони таъминлаш аризаси билан мурожаат қилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими билан даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими билан, даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ажримини бекор қилишни, даъвони таъминлаш тўғрисида ажрим чиқарилишни сўраган. Даъвогар апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисида 2025 йил 4 декабрда ариза тақдим этган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор этилган ишда иштирок этувчилар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни уларни вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарни апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини инобатга олиб, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПК 275-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади, учинчи қисмига кўра, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, бешинчи қисмига кўра, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди. Юқорида баён этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар мазкур апелляция шикояти кўриб чиқилгунга қадар даъвони таъминлаш чорасини кўриб, жавобгарга тегишли бўлган молмулки ёки пул маблағларини даъво талаби миқдори доирасида хатлаб қўйишни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 ноябрдаги ажрими билан апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар бўлган муддатга жавобгарга тегишли бўлган 45 510 267,53 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня миқдоридаги мол-мулки ёки пул маблағларини хатлаш даъвони таъминлаш чораси кўрилган. ИПК 99-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига биноан, даъвони таъминлаш чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин. Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд мажлисида ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Даъвони қаноатлантириш рад этилган, даъво кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда, даъвони таъминлаш чоралари тегишли суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд кўрсатилган суд ҳужжатларини қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул қилинганидан кейин даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Юқорида баён этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим қилинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни ва жавобгарга нисбатан кўрилган даъвони таъминлаш чорасини бекор қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори 21-бандининг иккинчи хатбошисида, апелляция, кассация шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи қайтарилмаслиги, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат божи шикоят берган шахсдан ундирилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ, даъвогар суднинг даъвони таъминлаш чораси рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан шикоят берган. Мазкур тоифадаги ажримлар устидан шикоят берилганда давлат божи ундирилиши назарда тутилмаган. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, давлат божини ундирмасликни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 195, 273-275-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ажрим қилди: “Ффф” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “Ффф” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Даъвони таъминлаш чораси бекор қилинсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради Ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Р.Мамажонова ҳайъат аъзолари А. Мухиддинов А.Иномов