← Назад
Решение #2836919 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 377 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 9 декабрь
4-1501-2501/21126-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончнома асосида) Д.Фозилов, жавобгар корхона раҳбари
Ш.Шакиров, вакиллари (ишончнома ва ордер асосида) Қ.Асомидинов,
Е.Пряниковаларни иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти “Саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат муассасасининг жавобгар
«Р1аИпиш МоиШ» маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан ижара
шартномаси тузишга мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона вилояти “Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат
муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «Р1аИпиш МоиШ» маъсулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га ижарага берилган
5-лотдаги умумий майдони 3 063 кв.метр бино-иншоотларга нисбатан йиллик
1 кв. метрига 41 910 сўмдан ижара шартномаси тузишга мажбурлашни
сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён
қилиб, даъво талабларини қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб,
даъвогар томонидан юборилган таклиф хатини олмаганликларини, бу ҳақида
почта алоқа хизматини хати олинганлигини билдириб, даъво аризани
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил
10 октябрь кунги 11/25-сонли 2025 йил учун тузилиши лозим бўлган ижара
шартномасини ихтиёрий равишда тузиш учун таклиф хати тайёрланган
бўлиб, ушбу таклиф хатига тузилиши лозим бўлган ижара шартномаси
лойиҳаси илова қилинмаган ҳолда жавобгарга почта алоқа хизмати орқали
КБ152826222И2-сонли жўнатма орқали юборилган.
“0‘2Ьек181оп росШазГ’ АЖ Фарғона филиали, Фарғона шаҳар почта
алоқаси боғламаси томонидан тақдим қилинган 2025 йил 9 декабрь кунги 384сонли маълумотномасига кўра, Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 74-уй, 41хонадонда жойлашган «Р1аЬпиш МоиШ» хусусий корхонаси номига
манзилланган КВ152826222Ц2-сонли жўнатма 2025 йил 10 октябрь куни
Фарғона шаҳар почта алоқаси боғламаси марказий зал оператори томонидан
“Ре1го Мак§ ОИ Тгаёе” МЧЖ номига қабул қилиниб, Фарғона-15 алоқа
бўлимига 17 октябрь куни етиб борганлиги ва почталён Б.Насайдинов
томонидан 20 октябрь куни манзил бўйича тегишли ташкилот
топилмаганлиги сабабли, жўнатувчи ташкилотга белгиланган тартибда
қайтарилганлиги маълум қилинган.
Шунингдек, даъвогар томонидан таклиф хати 2025 йил 10 октябрь куни
берилган бўлсада, қонунчиликда белгиланган муддатларга риоя қилинмасдан,
орадан 5 кун ўтиб, 2025 йил 15 октябрь кунги 4-15-10/25-сонли даъво аризаси
билан судга мурожаат қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 377-моддасига кўра,
ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси)
йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф
оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт
тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа
шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар
баённомаси) билдириш йўллаши керак.
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан
офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома
лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш
олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун
судга топширишга ҳақли.
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш
оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга
ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси
юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган
кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг
таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад
этишини билдириши шарт.
Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиттт
натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида
келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз
берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида
назарда тутилган муддатлар тўғрисидаги қоидалар, агар қонунчиликда бошқа
муддатлар белгиланган бўлмаса ёки тарафлар уларни келишиб олган
бўлмасалар, қўлланилади.
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома
тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни
шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга
ҳақли деб белгиланган.
Шундай бўлсада, даъвогар томонидан ушбу тартиб ва муддатларга риоя
қилинмасдан, жавобгарга энг кам ижара ставкалари ўзгарганлиги асоси
билан оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланганлигини тасдиқловчи далиллар
илова қилинмаган ҳолатда даъво аризаси билан судга мурожаат қилинган.
Шунингдек, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида даъвогарнинг
ушбу таклиф хатини олмаганликларини ва ижара шартномаси лойиҳаси
бўйича ўз эътирозларини билдиришга имконият бўлмаганлигини маълум
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 148моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар
учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу
тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро
муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан
кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома
юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар
учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41
200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб;
ажримқилади:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.

муассасаси томонидан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Маматожиев