Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10198 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6637966b-0f35-40fc-aa31-fd72f934d9a2 Claim ID PDF Hash f1ab227daca3f4d6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 42-моддаси онуни 42 law
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
онунининг 46-моддаси онуни 46 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
рисидаги кодекснинг 212-моддаси рисидаги кодекс 212 code_article
исми ва 213-моддаси исми ва 213 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 9 декабрь 4-1505-2501/10198-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ********нинг — жавобгар “********” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизи, 103 162 500 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан иқтисодий ишни аризачи вакиллари А.Мўсажонов, М.Холматов (2025 йил 3 декабрь кунидаги 7582-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ш.Усмонова (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ******** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Риштон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “********” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача, яъни 103 162 500 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани тўлиқ қувватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида ариза бўйича тушунтириш бериб, аниқланган ҳолатга биринчи маротаба йўл қўйилганлигини, жамият раҳбари бўлган укаси вафот этганлигини, ишларни у бошқариб келганлигини, ҳужжат ишларини бошқаришда укаси вафотидан кейин қийинчиликлар бўлганлигини, ҳозирги кунда аниқланган ҳолатлар бартараф этилганлигини, корхона фаолият кўрсатмаётганлигини, иқтисодий имкониятлари жарима суммасини тўлашга имконсиз эканлигини инобатга олиб, ариза бўйича қонуний енгиллик беришни сўради. Суд, аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда ИПК деб юритилади) 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли Қарорининг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ваколати берилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)га “********” масъулияти чекланган жамиятида давлат назоратини ўтказиш учун хабардор қилиш йўли билан мурожаат қилинган. Вакилнинг 2025 йил 21 августдаги DN-256-сонли буйруғига асосан, “********” масъулияти чекланган жамиятида 2025 йил 21 август кунидан 2025 йил 28 август кунига қадар бўлган фаолияти бўйича давлат назорати ўтказилган. Давлат назоратида ЎзДСт З255:2017 “Сопол ғишт ва тошлар” давлат стандартининг 7.1-бандига мувофиқ ҳар бир маҳсулот тўпи техник пазогат ходимлари томонидан текшириб қабул қилиниши лозим, бунда ташқи кўриниши, ўлчамлари, сиқилишда ва эгилишдаги мустахкамлиги текшириб богилиши лозимлиги белгиланган. Маҳсулотларни сақлаш учун махсус омбор мавжуд эмас. Бу билан ЎзДСт 3255:2017 давлат стандартининг 9.5-банди талаблари бузилган. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар амалдаги норматич ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов лабораторияси мавжуд эмас. Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган сопол ғишт маҳсулотларни ЎзДСт З255:2017 давлат стандартининг 7.10-бандига мувофиқ оҳакли аралашмаларпипг мавжудлиги икки ҳафтада бир маготаба, сув ютувчанлиги ва совуққа бардошлиги кўрсаткичлари бўйича ҳар чоракда бир маротаба даврий синовлар ўтказилиши белгиланган бўлсада, жамият томонидан даврий синовлар ўтказиб борилмаган. ЎзДСт 3255:2017 давлат стандартининг 7.11-бандига мувофиқ табиий радионуклидларни солиштирма самарадорлик фаоллиги синови даврий равишда ўтказиб борилмагап. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ташқи кўриниши, тамғаланиши, ўраб жойланиши, транспортда ташилиши ва сақланиши бўйича текширилганда қуйидагилар аниқланди: Маҳсулотлар трасрорт қадоғига яъни тагликларга жойлаб пакетланмагап, бундан ташқари истеъмолчи билан қадоқланмаган ҳолда етказиб бегиш бўйича келишилмаган. Маҳсулотларни сақлаш учун махсус омбор мавжуд эмас. Маҳсулотларни ташишда юклаб-тушириш қоидаларига амал қилинмаган. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасида ҳамда “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси талаби бузилган. Корхонада мавжуд бўлган жами 5 дона ўлчаш воситаларидан 2 дона металл линейка 0-1000 мм. ли, 1 дона штангентциркул 200 мм. гача, 1 дона бурчак ўлчагич 400 мм. гача ва 1 дона 30 кг. ли тагози ўлчаш воситалари метрологик қиёслашдан ўтказилмаган ҳолда фойдаланиб келинганлиги аниқланди. Корхонага тегишли автотранспорт воситалари мавжуд эмас. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 6,22-моддалари талаблари бузилган. Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддасига кўра, қонунчиликда ва техник регламентда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилмаган тақдирда, белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилишига, юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ (реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда, бир йил давомида содир этилганида реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача) жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига кўра, белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади. Стандартнинг стнадартлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мажбурий талабларига маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчи томонидан риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан, ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганида—стандартларнинг мажбурий талабларига мос бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланиши белгиланган. Мазкур текшириш натижаларига кўра, жавобгарнинг раҳбари Холмирзаев Шаробиддин Ахатжоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 212-моддаси 1-қисми ва 213-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқишлик учун судга тақдим этилган, жиноят ишлари бўйича Риштон судининг 2025 йил 3 сентябрь кунидаги қарорига асосан Ш.Холмирзаевга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, 1 236 000 сўм миқдорида жарима қўлланилган. Аризачи томонидан жавобгарга 2024 йил 3 декабрь куни 05/1155-сонли огоҳлантириш хати юборилган. Жамият томонидан берилган маълумотномага кўра, 2024 йил 8 декабрь кунидан 2025 йил 20 август кунига қадар бўлган даврда 294 750 дона=206 325 000 сўмлик сопол ғишт маҳсулотлари ЎзДСт 3255:2017 давлат стандартининг талабларига номувофиқ ҳолда реализация қилинган. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Юқоридагиларга кўра, суд, аризачининг 103 162 500 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза талабларини асосли деб ҳисоблаб, молиявий жаримани ариза талаби бўйича қўллаш унинг келгуси тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир этиши мумкинлигини, жавобгар томонидан назорат текширувида ўтказилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўрганлигини, ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганлигини инобатга олиб, жарима суммасини 15 000 000 сўмга қадар камайтиришни ва шу суммага молиявий жарима қўллашни, аризачининг молиявий жарима ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд, аризачининг аризаси талабини қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И ЛД И: Аризачининг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “********” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 15 000 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ******** зиммасига юклатилсин. Жавобгар – “********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ******** фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья У.Х.Эргашев