← Назад
Решение #2836928 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21514-сонли иқтисодий иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар АААААААААнинг
жавобгар ББББББББ ҳисобидан жами 121 655 508 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили А.Ҳасанбаев (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси
таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз
вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 92 582 377 сўм миқдорда
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 92 582 377 сўм
асосий қарз, 29 073 131 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси
истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси
учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига
92 582 377 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд
даъвогарнинг жавобгардан 92 582 377 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгар тўловларни ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли унинг ҳисобидан 29 073 131 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартнома 3.12-бандининг учинчи хатбошисида ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган
корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши, бунда пенянинг
умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги
назарда тутилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд жавобгар электр энергияси учун ҳақни шартномада
белгиланган муддатда тўламаганлиги учун даъвонинг пеня ундириш талабини ҳам
асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий
аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 29 073 131 сўм пеняни
12 961 540 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 92 582 377 сўм асосий қарз,
12 961 540 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
2 433 110,16 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига 92 582 377
сўм асосий қарз, 12 961 540 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББББББ ҳисобидан республика бюджетига 2 433 110,16 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров