Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9805 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Учқун
Source ID 55d140e6-1e82-4426-b161-27f0903dc586 Claim ID PDF Hash 6a5e1a8a7e7cdc0f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 165 law
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9805-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 09 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, Б.Давлятовнинг котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясиннинг жавобгар "Учқун" хусусий корхонасидан 123 600 000 сўм жаримани ундириш ҳақидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили С.Шомилов (ишончнома асосида) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясин (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "Учқун" хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 123 600 000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170, 220моддаларига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, аризачининг 2025 йил 21 августдаги 18-218/316-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг объектида белгиланган тартибларга мувофиқ технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича рухсат этишга оид талаб ва шартларга риоя этилишини ва ҳисоб-китобнинг юритилишини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, қоидалар, йўриқномалар ва давлат стандартлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш якуни бўйича 2025 йил 29 август куни 18-2-18/316-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Текширишда, жавобгар томонидан “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) талабларига риоя этмасдан лицензиясиз фаолият юритиб келган. Аризачи томонидан 2025 йил 04 сенябрдаги қарор билан Қонунга асосан жавобгарга нисбатан Қонуннинг 4 иловаси I бўлим 42-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробари миқдорида жарима солинган. Қонуннинг 52-моддасининг иккинчи қисмига биноан, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солинади: фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан шуғулланиш; лицензияни ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олиш; хабардор қилиш тартибидаги фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш учун белгиланган талаблар ва шартларнинг бажарилиши тўғрисида ваколатли органга ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этиш. Мазкур модданинг бешинчи қисмида, юридик шахснинг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмаслиги қайд этилган. Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 2024 йил 2 апрелдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори билан жавобгар раҳбари Болтаева Дилнавоз Арслоновнага Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 165-моддаси 4-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик, яъни лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланишни содир этган деб топилиб, жазо тайинланган. Қонуннинг 53-моддасига кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади. Қонуннинг 55-моддасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарнинг ўз фаолиятини қонунчилик ҳамда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириши учун зарур шароитлар яратилади ҳамда ёрдам кўрсатилади. Қонунининг 54-моддаси биринчи қисмига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4иловасида белгиланади. Қонун 4-иловаси I бўлимининг 42-бандида, нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиясиз амалга оширганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробари миқдорида жарима солиниши белгиланган. Жавобгарни жаримага солиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Қўлланилган жарима жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли аризачи жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Қайд этилган асосларга кўра, аризачининг талаблари асосли бўлиб, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 123 600 000 сўм жарима, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига эса 2 472 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "Учқун" хусусий корхонаси ҳисобидан: аризачи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясин фойдасига 123 600 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2 472 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов