← Назад
Решение #2836936 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1792-сонли иш
Судья:И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 9 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида,
М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Экология, атроф
муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти
бошқармасининг жавобгар Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг Хўжаобод
тумани ҳудудида жойлашган асфальт ишлаб чиқариш заводи фаолиятини
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгунига қадар
вақтинча тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишини Хўжаобод туман прокурори ёрдамчиси Ж.Турғунбоев, қатнашувида
аризачи вакили А.Ахмаджонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ж.Маматов(ишончнома асосида) иштирокида Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
а н и қ л а д и:
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси (матнда “аризачи” деб юритилади)
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Андижон вилояти бошқармасининг Хўжаобод тумани ҳудудида жойлашган
асфальт ишлаб чиқариш заводи (матнда “жавобгар” деб юритилади)
фаолиятини давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгунига
қадар вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили
аризадаги талабини қувватлаб, жавобгар тегишли давлат экологик
экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган ҳолда фаолият олиб
борганлигини билдириб ўтиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд
мажлисида жавобгар вакили ўзининг тушунтиришида ҳақиқатдан ҳам асфальт
ишлаб чиқариш заводида давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси
мавжуд эмаслигини, бироқ завод фаолияти электр ва газ таъминоти
корхонасидан
мавжуд
қарздорлиги
сабаб
ҳозирда
фаолият
юритмаётганлигини маълум қилиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад
этишни сўради. Суд мажлисида Хўжаобод туман прокурори ёрдамчиси
Ж.Турғунбоев аризачининг ариза талабини қаноатлантириш ҳақида фикр
билдирди. Суд прокурор фикрини, аризачининг тушунтиришларини, жавобгар
вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда
тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни
лозим
топади.
Хусусан,
иш
ҳужжатларидан
аниқланишича, жавобгар асфальт ишлаб чиқариш фаолияти билан
шуғулланиб келган. Аризачи томонидан объект бўйича давлат экологик
экспертизаси ижобий хулосасини олиб, сўнг фаолиятни бошлаш юзасидан
юборилган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида” ги Қонуннинг 11моддасига асосан атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига
салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар
давлат экология экспертизаси объектлари ҳисобланади. Ушбу Қонуннинг 13моддасига мувофиқ Қонуннинг 11-моддасида кўрсатиб ўтилган объектларни
давлат экологик экспертизадан ўтказиш мажбурийдир. Ўзбекистон
Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонунининг 13-моддасига мувофиқ атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма
ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг
йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган
фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб
турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин
бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик с бъектларининг
фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар,
эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиги учун бошқа реал хавф юзага
келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган
муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд
тартибида амалга оширилиши кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 15.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги”ги 29-сон Қарорининг 1-иловаси,
22-бандига кўра давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва
бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки)
қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атрофмуҳитга, фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза
билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Гарчи
жавобгар вакили суд мажлисида завод фаолияти электр ва газ таъминоти
корхонасидан
мавжуд
қарздорлиги
сабаб
ҳозирда
фаолият
юритмаётганлигини важ қилиб келтирса-да, бироқ асфальт ишлаб чиқариш
фаолиятини юритишда объект бўйича давлат экологик экспертизасининг
ижобий хулосасини судга тақдим эта олмади. Ўзбекистон Республикасининг
“Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ
давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга
чиқариш ман этилади. Бинобарин, аризачининг жавобгарнинг фаолиятини
вақтинча тўхтатиш ҳақидаги талаби асосли қўйилган ва ариза талабини
қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар
мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 222-моддасининг учинчи қисмига асосан, ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, Ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар
кўрсатилиши керак: 1) ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи; 2)
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар; 3) қўлланилган ҳуқуқий таъсир чорасининг тури, молиявий жазо
чораси қўлланилган тақдирда эса — унинг миқдори; зиммасига молиявий жазо
чораси суммасини ундириш юклатилган назорат қилувчи органнинг номи; 4)
фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат;
лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилиши тўхтатиб туриладиган муддат;
амал қилиши тўхтатиб турилган ёки тугатилган лицензиянинг
(рухсатноманинг),
шунингдек
бекор
қилинган
лицензиянинг
(рухсатноманинг) номи, рақами, берилган санаси ва бошқа реквизитлари
ҳақидаги ҳамда лицензияни (рухсатномани) берган орган тўғрисидаги
маълумотлар;
фаолият
қандай
шартлар
бажарилгунига
қадар
чекланаётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва тақиқланаётганлиги;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги каби шартлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси,
биринчи қисми, 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод этилган. Юқоридаларга кўра ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215, 217 ва 222моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
аризачи Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги Андижон вилояти бошқармасининг Хўжаобод тумани ҳудудида
жойлашган асфальт ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш фаолияти
давлат экологик экспертиза муассасасининг ижобий хулосаси олингунига
қадар вақтинча тўхтатиб турилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ижросини
назорат қилиш Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Андижон вилояти бошқармасидан аризачи Экология, атроф муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси
фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Экология, атроф муҳитни
муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Андижон вилояти
бошқармасининг Хўжаобод тумани ҳудудида жойлашган асфальт ишлаб
чиқариш заводининг ишлаб чиқариш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш
ҳақидаги ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун қуйидаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар асос сифатида белгилансин: - Ўзбекистон Республикаси “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни; - Ўзбекистон Республикаси “Экологик
экспертиза тўғрисида”ги Қонуни; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш
механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги
“Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги”ги 29-сонли
қарори. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Андижон
вилоят судига апелляция шикояти, қарор қонуний кучга киргач кассация
тартибида шикоят(протест келтирилиши) берилиши мумкин.
Раислик этувчи,
судья
И.Х.Жураев