← Назад
Решение #2836940 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| аролик кодекси | 228 | — | code_article | |
| онунинг | 33 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| ИПКнинг | 184 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/7436-сонли иш
Судья С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2025 йил 9 декабрь
Андижон туманлараро иқтисодий суди, судья С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг котиблигида, Андижон шаҳар
прокурори катта ёрдамчиси А.Алимовнинг қатнашувида, даъвогар вакили
Б.Хошимов (2025 йил 22 сентябрь кунги 01-2856-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, даъвогар Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги
“Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”нинг ўзига
тегишли бўлган Андижон вилояти Андижон шаҳар “Электродвигатель”
кичик саноат зонасида жойлашган ер майдонининг бино-иншоотдан
жавобгар «MURUVV T H MK R S VD ” масъулияти чекланган
жамиятини мажбурий тарзда кўчириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, Андижон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилояти саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси” (кейинги матнларда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
даъвогарга тегишли бўлган Андижон вилояти Андижон шаҳар
“Мустақиллик” кичик саноат зонасида жойлашган ер майдонининг
бино-иншоотдан жавобгар «MURUVV T H MK R S VD ” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)ни
мажбурий тарзда кўчиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво аризадаги
важларни такрорлаб, кадастр ҳужжатларига асосан жавобгар жойлашган
ҳудуд даъвогарга тегишли эканлигини, бироқ жавобгар у ерда фаолият
юритиб келаётганлигини ва даъвогар билан шу кунга қадар ижара
шартномаси тузмаганлигини ва ижара тўловлари амалга оширмаганлигини
инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларини бажармаганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суднинг суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақидаги ажрими жавобгарга
гибрит почта алоқа хизмати орқали етказилган бўлса-да, жавобгар суд
мажлисига келмади ва ўз эътирозини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида Андижон шаҳар прокурори ёрдамчиси иш
хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблаган ҳолда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, суд мажлиси иштирокчисининг тушунтиришларини ҳамда
прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Андижон вилояти Халқ депутатлар
кенгашининг 2021 йил 3 майдаги қарори ҳамда Андижон шаҳар хокимининг
2018 йил 9 февраль кунги 113-Қ-сонли қарорлари билан Андижон шаҳар
1 071 1 071 кв.метр ер майдонида “Электродвигатель” кичик саноат зонаси
ташқил қилинган.
Мазкур ер майдони ва бино иншооти Кадастрлар палатаси Андижон
шаҳар бўлими томонидан даъвогар номига 2021 йил 24 декабрдаги
1703401/R-А1076893 рақамли кадастр паспортлари шакллантирилган ҳамда
2023 йил 28 мартда 1703401/R-А3678727-сон рақам билан 124 000 кв.метр ер
ва давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шунингдек, Андижон вилоятидаги Эркин иқтисодий зоналар ва кичик
саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича маъмурий
кенгашнинг 2021 йил 31 майдаги 7/11-358-1-сонли йиғилиш қарорига асосан
саноат зонаси ҳудудидан жавобгарга ишлаб чиқариш фаолияти юритиш учун
ер майдони ва бино иншооти ажратилиб, янги иш ўрин яратиш белгиланган.
Бироқ, Вилоят ишчи гурухи томонидан КСЗ худудида фаолият
кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари хатловдан ўтказилганда, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадар инвестициион ва ижтимоий мажбуриятлар
бажарилмаганлиги аниқланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
9 март кунги “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик саноат зоналари
тўғрисида”ги Низом (кейинги матнларда “Низом” деб юритилади)нинг 66бандида, КСЗ иштирокчиси, яъни ижарага олувчи инвестиция лойиҳасини
амалга ошириш тўғрисида тузилган битим ва узоқ муддатли ижара
шартномаси шартларини бажаришга, инвестиция лойиҳасини амалга
ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган мажбуриятларни бажариш
жадвалининг муддатлари ва параметрларига риоя этишга, ишлаб чиқариш
майдонларининг узоқ муддатли ижара шартномаси тузилганидан бошлаб
олти ойдан кечикмасдан, КСЗ ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга
оширишни бошлашга мажбур эканлиги белгиланган.
Мазкур Низомнинг 46-бандига асосан КСЗ иштирокчиси томонидан
инвестиция лойиҳаси КСЗ ҳудудига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ой
давомида уни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилмаслиги, шунингдек,
объектдан ишлаб чиқариш майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ
муддатли ижара шартномасида кўрсатилган мақсаддан ташқари фойдаланиш
шартномани бир томонлама бекор қилиш учун асос бўлади.
Шунингдек Низомнинг 47-бандида Агар КСЗ иштирокчиси томонидан
объектив сабабларга кўра инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқариш
майдонлари ва (ёки) ер участкаларининг узоқ муддатли ижара шартномасида
кўрсатилган муддатда амалга ошириш таъминланмаса ёхуд олти ой
мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаса, Маъмурий кенгаш
лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни
тасдиқлаган ҳолда, унга қўшимча муддат бериши ёхуд у билан шартномани
бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогар жавобгар томонидан инвестицион ва ижтимоий
мажбуриятлар бажарилмаганлигини инобатга олиб, жавобгарни даъвогарга
тегишли бўлган ҳудуд ва бино-иншоотидан кўчиришни сўраб судга
мурожаат қилган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади деб белгиланган.
Шунингек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига
асосан Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига
асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб
қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонунинг
33-моддасига асосан мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда
эгаллаб олинган мол-мулкини Ўзбекистон Республикаси фуқаролик
қонунчилигига мувофиқ талаб қилиб қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, мулкдор ўз ҳуқуқини хар қандай булишиларни, гарчи бундай
бузилишлар уни мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса-да, бартараф этишни талаб қилиши мумкин.
Тарафлар ўртасидаги низоланишаётган ҳудуд ва бино-иншооти кадастр
ҳужжатларига асосан даъвогарга тегишли ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 75-моддасига асосан, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар
ҳисобланади.
ИПКнинг 184-моддасига биноан, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга
ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда
суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган
ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни,
шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим топди.
Чунки, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (кейинги
матнларда “Қонун” деб юритилади)нинг иловасида номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан ва хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки
бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини
ундириш
масаласини
муҳокама
қилиб,
даъво
қаноатлантирилганлиги сабабли, жавобгардан республика бюджетига
базавий
хисоблаш
миқдорининг
10
баравари,
яъни
4 120 000
(412 000х10=4 120 000) сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 55-моддаси, Фуқаролик кодексининг 8, 234, 382, 384,
573-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 75, 118, 170, 176-179,
184, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилояти
саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМга тегишли бўлган Андижон
вилояти Андижон шаҳар “Электродвигатель” ҳудудида жойлашган
бино-иншоотидан жавобгар «MURUVV T H MK R S VD ” масъулияти
чекланган жамияти мажбурий тарзда кўчирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач жавобгар «MURUVV T
H MK R S VD ” масъулияти чекланган жамиятига 10 кун муддат
берилсин.
Жавобгар «MURUVV T H MK R S VD ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
- Андижон вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Андижон вилоятм саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ фойдасига 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шу суд орқали
апелляция тартибида ва муддатда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
С.Рустамов