Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/6408 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Mil gr El g nt
Source ID 45fab94f-127c-4e58-a6ff-b4fa0f3f5358 Claim ID PDF Hash 529558d88bae02b4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ининг 1-моддаси ининг 1 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/6408-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 9 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ғаниев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг жавобгар «Mil gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятидан 61 966 511 сўм регресс қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Mil gr El g nt” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 61 966 511 сўм регресс қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, меҳнатда майибланиши натижасида вафот этгкан фуқаронинг вояга етмаган фарздандлари учун пенсия тўлаб келинаётганлиги, амалдаги тартибга асосан тўланган пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига жавобгар томонидан иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан харажатлар қоплаб турилиши лозимлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, тарафларнинг кўргазмаси ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар жамиятда ишлаб меҳнатда майбланиши натижасида вафот этган фуқаро Шоюнусов Икромжон Бахромовичнинг вояга етмаган фарзандлари учун мархумнинг турмуш ўртоғи Шоюнусова Муаззамхон Ортиқовна номига боқувчисини йўқотганлик пенсияси 2022 йил 15 июлдан 2025 йил 30 сентябрга қадар тайинланиб, пенсия миқдори 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 61 966 511 сўмни ташкил қилган ва даъвогар томонидан тўлаб берилган. Даъвогар томонидан жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган ҳолда 61 966 511 сўм қарздорликни тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун (кейинги матнларда Қонун деб юритилади)ининг 1-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар. Қонуннинг 15-моддасига кўра, ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади. Қонуннинг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3,4,7-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Ходим меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини ҳар хил иш берувчиларда йўқотган тақдирда ҳар бир иш берувчи маблағларни солидар тартибда қоплайди. Агар меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини бирламчи аниқлашда (биринчи иш берувчида) ногиронлик гуруҳи белгиланмаган бўлиб, кейинчалик эса янги олинган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси ногиронлик гуруҳини белгилаш билан бирга оширилган бўлса, пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш ногиронлик гуруҳи қайси иш берувчи даврида белгиланган бўлса, шу иш берувчи томонидан амалга оширилади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, даъвони қаноатлантириш лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 61 966 511 сўм регресс қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ 1 239 330,22‬сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 32, 47, 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,186моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. «Mil gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятидан: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасига 61 966 511 сўм пенсия тўлови ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджети фойдасига 1 239 330,22‬сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 9 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Ғаниев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасининг жавобгар «Mil gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятидан 61 966 511 сўм регресс қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47, 66-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,186-моддаларига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. «Mil gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятидан: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилоят бошқармасига 61 966 511 сўм пенсия тўлови ва 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджети фойдасига 1 239 330,22‬сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик этувчи С.А.Рустамов