← Назад
Решение #2836953 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| ИПКнинг | 339 | — | law | |
| ИПКнинг | 340 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 341 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/3583-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Ибрагимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг
котиблигида Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги
ажримига нисбатан қўшимча жавобгар “Хонабод қурилиш монтаж” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни қўшимча жавобгар
раҳбари Ғ.Қурбонов (шахсий маълумотнома асосида), вакили У.Рахмонов (ордер
асосида), аризачи АТБ “Агробанк” вакили А.Шербоев (ишончнома асосида)лар
иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи АТБ “Агробанк” судга ариза билан мурожаат қилиб, Қарши
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 18 ноябрдаги 4-1801-2101/3583-сонли
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори юзасидан 2021 йил
20 декабрда берилган ижро варақасининг дубликатини бериш ва ижро
варақасининг ижрога тақдим этиш муддатини тиклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими билан ариза
қаноатлантирилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган апелляция
шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги,
процессуал
ҳуқуқ
нормалари
нотўғри
қўлланилганлиги,
ажрим
асослантирилмаганлиги, далиллар текширилмаганлиги, муддат асоссиз равишда
ўтказиб юборилганлиги, уни тиклаш учун асослар мавжуд эмаслиги, ижро
варақаси йўқотилганлигини тасдиқловчи далиллар йўқлиги, аслида ижро варақаси
йўқотилмаганлиги, МИБ томонидан тақдим этилган хатда ижро варақасининг
йўқотилганлиги назарда тутилмаганлиги, ижро ҳаракатларидан даъвогар хабардор
бўлганлиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган қўшимча жавобгар раҳбари ва вакили
шикоятида келтирилган асосларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, аризани
қаноатлантиришга асослар йўқлигини, ижрога тақдим этиш муддати ўтиб
кетганлигини, тиклаш учун асослар мавжуд эмаслигини, суд ажримида қандай
асосларда тиклаш кўрсатилмаганлигини ва асослантирилмаганлигини, ижро
варақаси
йўқотилмаганлигини
баён
қилиб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили шикоятда келтирилган
важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, ижро варақаси
йўқотилганлигини, ижро варақаси қайтарилганидан ўз вақтида хабари
2
бўлмаганлигини, биринчи инстанция суди асосли хулосага келганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ва суд ажримини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгар
ҳамда палатага юборилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 274моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун
ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда биринчи инстанция
судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг
асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
18 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “S vd qurilish z r m ”
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АТБ “Агробанк” фойдасига
130 000 000 сўм асосий кредит қарз, 7 255 000 сўм кредит фоизи ва суд
харажатлари ундирилиб, ундирув қўшимча жавобгар “Хонабод қурилиш монтаж”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2019 йилда ишлаб чиқарилган,
двигатель рақами 01/862WG
бўлган “
Z650108 8230000” русумли
автотранспорт воситасига қаратилган.
Ушбу ҳал қилув қарори бўйича 2021 йил 20 декабрда ижро варақаси
берилган.
Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими томонидан 2022 йил
17 июнда ижро иши қўзғатилган.
Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими давлат ижрочисининг
2022 йил 29 августдаги қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 5-бандига асосан
ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилган.
Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими томонидан 2025 йил
23 сентябрдаги 10/444-сонли хатида мазкур иш юзасидан ижро иши мавжуд
эмаслиги маълум қилинган.
Шу сабабли аризачи ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ва ижро варақасининг дубликатини бериш ҳақида
судга ариза билан мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати иш ҳолатларидан келиб чиқиб, далилларни текшириб,
процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда аризани қаноатлантириш
тўғрисида асосли ва қонуний хулосага келган деб ҳисоблайди.
3
Чунки, ИПКнинг 339-моддасига кўра ижро варақасини ижрога тақдим этиш
муддати ижро варақаси ижрога тақдим этилганда, ижро варақаси қарздор
томонидан қисман ижро этилганда узилади.
Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати узилганидан сўнг
муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узилгунига қадар ўтган вақт
янги муддатга қўшиб ҳисобланмайди.
Ижро варақаси уни тўлиқ ёки қисман ижро этиш имконияти йўқлиги
сабабли ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро варақасини муддат узилганидан
кейин ижрога тақдим этишнинг янги муддати ижро варақаси ундирувчига
қайтарилган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади.
ИПКнинг 340-моддасига асосан муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши
мумкин.
Ушбу Кодекснинг 341-моддасига мувофиқ ижро варақаси (суд буйруғи)
йўқотилган тақдирда, уни берган суд ундирувчининг аризасига кўра ижро
варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериши мумкин.
Ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги
ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи)
давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган
ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш
учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу
ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги
ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган
кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими томонидан 2025 йил
23 сентябрдаги 10/444-сонли хатида мазкур иш юзасидан ижро иши мавжуд
эмаслиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ижро иши Мажбурий ижро бюроси
туман бўлимининг иш юритувида мавжуд эмаслиги ва муддати ўтган кредит
қарздорлик жавобгар томонидан шу кунга қадар қопланмаганлигини инобатга
олиб, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаб, ижро варақасининг
дубликатини бериш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўз ҳуқуқини суд тартибида тиклаш ва
ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важлар
билан қўшилмайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
4
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим,
75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги
маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар,
амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 1-бандига мувофиқ апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган
шикоятни (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга
кўра,
судлов
ҳайъати
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда қўшимча жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 281-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Қўшимча жавобгар “Хонабод қурилиш монтаж” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 октябрдаги ажрими
ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қўшимча жавобгар “Хонабод қурилиш монтаж” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Д.Рахимов
Судьялар
Н.Хўжақулов
Ҳ.Турсунов