← Назад
Решение #2836959 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 537 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
****** тумани
2025 йил 09 декабрь
****** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар ******, ****** хизматлар
маркази ҳисобидан 6.324.000 сўм ижара тўлови қарзи, 1.738.080 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
Ш.Луқмонов (2025 йил 06 декабрдаги 02/1098-сонли ишончнома асосида)
(жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, ****** туманлараро иқтисодий
суди маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар Сурхондарё вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси
(бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ****** хизматлар маркази (бундан кейин матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 6.324.000 сўм ижара тўлови қарзи, 1.738.080 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2024
йил 24 июлда 40/Б-2024-сонли “Кичик ва саноат зонаси ҳудудида жойлашаган
ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома
тузилгани, ижара ҳақи тўлаб берилмаганлиги боис судга даъво аризаси билан
мурожаат қилгани, 2025 йил 9 октябрь ҳолатига 6.324.000 сўм ижара тўлови
қарздорлиги мавжудлигини ва унга 1.738.080 сўм пеня ҳисоблангани
билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгарлар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар АТ “Халқ банки”
Жарқўрғон универсал банк хизматлар маркази ўртасида 2024 йил 24 июлда
“Кичик ва саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли
ижарага бериш тўғрисида”ги 40/Б-2024-сонли шартнома тузилган. Кўчмас
мулк объектига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисида давлат реестридан кўчирмага кўра шартнома давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Ижарага берувчи” ўз
тасарруфида бўлган Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Янгиобод”
маҳалласида жойлашган КСЗ ҳудудидаги умумий майдони 0,15 га (1500 кв.м),
ер участкасини 2024 йил 24 июлдан 2034 йил 24 июлгача 10 (ўн) йилга узоқ
муддатга ижарага бериши, “Ижарага олувчи” эса ушбу ер участкасини
ижарага олиши; 2.1-бандида ер участкасига бир ойлик ва йиллик ижара тўлови
1 ой учун БҲМнинг 0.20 фоизи миқдорида ижара тўлови белгиланиб, ҳар
ойнинг 10 санасигача олдиндан тўлов шаклида тўлиқ тўлаб борилиши;
2.2-бандида ер участкасига ойлик ижара тўлови ҳар бир м.кв учун 680 сўм
миқдорида 0,15 (1500 кв.м)га бир ойлик ер ижара тўлови суммаси 1.020.000
сўм, бир йиллик ер ижара тўлов суммаси 12.240.000 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
Шунга кўра ижарага берилган жами 0,15 га (1500 кв.м) ер майдони учун
ижара тўловлари 2025 йил май ойидан 2025 йил 09 октябрь кунига қадар
6.324.000 сўмни ташкил этиши аниқланган.
Ижара ҳақи тўловлари тўланмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида
6.324.000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги
2025 йил 09 октябрдаги талабномаси жавобгарлар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боисдан, даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Даъвогарнинг даъво талаблари қуйидагиларга кўра асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра, мажбурият –
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа
шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлишлиги белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда
келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
2
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 535-моддасида мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФКнинг 537-моддасида ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган
участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва
фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган
бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши
мумкин.
ФКнинг 544-моддасида ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик
учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Шу боисдан, суд даъвогарнинг жавобгардан 6.324.000 сўм асосий қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги сабабли жавобгардан 1.738.080 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4 бандида агар “Ижарага
олувчи” ушбу ижара шартномасининг 2.1-бандида кўрсатилган муддатда
ижара тўловини амалга оширмаса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
“Ижарага олувчи” “Ижарага берувчи”га тўлов кечиктирилган сумманинг 0,4
фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо бу муддати ўтган тўлов суммасининг 50
фоизидан ошмаслиги лозим деб келишилган.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги ва пеня
миқдори тўғри ҳисобланганлиги даъво аризада кўрсатилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
3
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида
тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг 1.738.080 сўм пеня ундириш талабини қисман, 445.000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
пенянинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ФК 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан
ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва
уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у
турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки
вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини
бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс
ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб
борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс
томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш
иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга
тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд АТ “Халқ банки” Жарқўрғон универсал банк хизматлар
маркази юридик шахс ҳисобланмаслиги боис, унга нисбатан иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим деб белгиланган.
4
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра суд, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6.324.000 сўм
ижара тўлови қарздорлиги, 445.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 412.000 сўм
давлат божи, 41.200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабини қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, АТ “Халқ банки” Жарқўрғон
универсал банк хизматлар марказига нисбатан иш юритишни тугатишни
лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 110, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг жавобгар **** нисбатан даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******** ҳисобидан даъвогар Сурхондарё вилояти саноат
зоналарини бошқариш дирекцияси фойдасига 6.324.000 сўм ижара тўлови
қарздорлиги, 445.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи,
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
АТ *********** универсал банк хизматлар марказига нисбатан иш
юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.Абраев
5