Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/11134 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b08139eb-e2e9-4aca-9d66-43a9c7f70730 Claim ID PDF Hash a05bd265487f8620... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ФКнинг 108-моддаси ФКнинг 108 law
ФКнинг 1023-моддаси ФКнинг 1023 law
ФКнинг 1027-моддаси ФКнинг 1027 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/**** - сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** декабрь Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, даъвогар **** акциядорлик жамиятининг, жавобгар **** фермер хўжалиги хисобидан 24 311 728 сўм асосий қарз, 5 834 760 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (**** ишончномага асосан), жавобгар вакили **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: тарафлар ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли, **** акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** фермер хўжалиги (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 24 311 728 сўм асосий қарз, 5 834 760 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан берган тушунтиришида ҳақиқатдан ҳам жамиятдан уруғлик буғдой олганлигини, бироқ уруғликлар сифатсиз бўлиб чиққанлигини, уларни алмаштириб беришни айтганида, омборда бошқа уруғлик бўлмаганлигини, иложсиз олинган сифатсиз уруғларни экиб, ўша йили режани 50 фоизга ҳам бажара олмасдан жарима тўлаганлигини, аммо даъвогар билан неча йиллардан буѐн бирга хамкорликда ишлаб келаѐтганлиги сабабли эътироз билдирмаганлигини айтиб, суддан шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади: иш хужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 10 октябрдаги 000052-сонли ҳисобварақ-фактура билан “Первица Р-1” навли жами 24 311 728 сўмлик буғдой уруғи етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан мажбуриятлари лозим даражада бажарилмай олинган маҳсулот учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 24 311 728 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан 2025 йил 22 октябрда ушбу қарздорликни тўлаш бўйича жавобгарга талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади)нинг 107-моддасининг биринчи қисмига асосан ѐзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ѐки уларнинг вакиллари имзолаши керак. ФКнинг 108-моддасига асосан нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ѐзма шаклда тузилади: 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар. Мазкур ҳолатда тарафлар шартноманинг ѐзма шаклига риоя қилишган деб ҳисоблаб бўлмайди, сабаби улар судга шартномани тақдим қила олмадилар, аммо тарафлар шартномавий муносабатга киришиб, даъвогар томонидан 2024 йил 10 октябрдаги 000052-сонли ҳисобварақ-фактурага ҳамда 2024 йил 10 октябрдаги 005483сонли юк хатига асосан 5 000 кг жами 24 311 728 сўмлик буғдой уруғи етказиб берилганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим қилишган. Даъвогар қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга 2025 йил 22 октябрда 01/01-297-сонли талабнома юборилган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, даъвогар қарздорликни ундириш тўғрисида Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг 234моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ѐки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ѐки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ѐки тежаб қолинган молмулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. ФКнинг 1027-моддасида асоссиз олинган ѐки тежаб қолинган мол-мулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга киритувчи жабрланувчига бу молмулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, мол-мулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозимлиги, эгаллаб олиш ниятисиз ўзганинг мол-мулкидан ѐки ўзганинг хизматларидан вақтинча асоссиз фойдаланган шахс жабрланувчига бундай фойдаланиш натижасида тежалган нарсани фойдаланиш тугалланган пайтда ва ўша жойда мавжуд нарх бўйича тўлаши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида шартноманинг ѐзма шаклига риоя қилинмаган ҳолда даъвогар томонидан 24 311 728 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Булар иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура, юк хати, ишончнома солиштирма далолатнома ва тарафларнинг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга етказиб берилган уруғликлар экилиб, ҳосили олинганлиги сабабли, уларни қайтариш имконсиз. Шу боис, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, бажарилган ишлар далолатномасида кўрсатилган 24 311 728 сўм қийматидаги нарх бўйича тўлаши лозим бўлади. Гарчи суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар сифатсиз бўлганлигини таъкидлаган бўлсада, уларни даъвогарга қайтарганлиги ѐки уларнинг сифатсизлиги тўғрисида даъвогарга билдирган эътироз хатини тақдим қила олмади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича суд амалиѐти тўғрисида” 2007 йил 27 декабрдаги 274-сонли Қарорининг 3-бандида сотиб олувчи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган товарларнинг миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ѐки иш муомаласи одатларида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ѐзма равишда хабардор қилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда эса жавобгар маҳсулотнинг камчиликлари тўғрисида даъвогарга мурожаат қилмаган. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 311 728 сўм етказиб берилган маҳсулот ҳақини ундиришни, пеня ундириш талабини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 486 2345,56 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. **** фермер хўжалиги ҳисобидан **** акциядорлик жамияти фойдасига 24 311 728 сўм, 486 234,56 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. **** акциядорлик жамияти томонидан тўланган 116 695,2 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида ѐки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин олти ой муддат ичида кассация тартибида Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ****