← Назад
Решение #2836981 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6522-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 09декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А (2025 йил 6 августдаги 06/02-1721-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Б иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр
энергиясидан 27 389 669 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар
ва(ёки) жамияти) судга жавобгар “Б” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
—жавобгар ва/ёки қарздор)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 27 389 669 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб
берилганлиги, жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергиясидан 27 389
669 сўм асосий тўловлардан қарзи бўлганлигини, ушбу қарздорлик
солиштирма далолатнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
ифодасини топганлиги, судга даъво ариза тақдим қилингандан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик тўланмаганлигини тушунтириб, жавобгар ҳисобидан
қарздорликни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани тан
олиб, қарздорлик мавжудлигини, қарздорликни йил охирига қадар тўлаб
беришини, шу муносабат билан қарздорликни тўлаши учун муддат беришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қамаши туман электр
таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида 2025 йил 6 январда тузилган
321202-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 47-моддасига биноан ваколатхона юридик шахснинг у турган
ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва
уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у
турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки
вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини
бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартномага асосан даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш,
жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган, бироқ жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов мажбурияти лозим
даража бажарилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан истеъмол қилинган
электр энергияси учун 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 27 389 669 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини
тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда
талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган электр энергияси учун 27 389 669 сўм
қарздорлигини бугунги кунга қадар тўламаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”
ги Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий
шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя
этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан
олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши,
электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши,
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи
фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим
даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар
тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт.
Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг
зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 27 389 669 сўм
асосий қарздорлик ундириш тўғрисида судга талаб билдирилган.
Жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 2025
йил 1 ноябрь куни ҳолатига 27 389 669 сўм қарздорлик факти ишдаги мавжуд
шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома, суд
мажлисида ишда иштирок этувчи даъвогар вакили берган тушунтириш ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши
сабабли инкор этиб бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан
ўз эътирозларини ва 27 389 669 сўм асосий қарзни тўланганлигини фактини
тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 27
389 669 сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 127,128,170,176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик
жамияти фойдасига 27 389 669 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200
сўм почта харажатлари;
- Давлат бюджетига 547 793,38 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
Б.У. Махмудов