← Назад
Решение #2836983 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 23 | — | code_article | |
| шунингдек ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2502/10986-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья – Н.Джураев
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – М.Фаязов
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳар
2025 йил 9 декабрь
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
И.Умаров раислигида, ҳайъат аъзолари А.Тўйчиев ва М.Фаязовдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, Жиззах вилоят
прокуратураси бўлим прокурори О.Хамроқулов, даъвогар “****” фермер
хўжалиги раҳбари ****, жавобгар Электрон-онлайн аукционларни ташкил
этиш маркази давлат унитар корхонаси вакили И.Жўраев (2025 йил 26
августдаги 01/25-05-3277-сонли ишончномага асосан), Давлат кадастрлари
палатаси Жиззах вилоят бошқармаси Зафаробод туман филиали вакили
У.Каримов иштирокида, даъвогар “****” фермер хўжалигининг, жавобгар
Зафаробод туман ҳокимлиги, қўшимча жавобгарлар Электрон-онлайн
аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар корхонаси ва “****”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази давлат унитар корхонасининг 2023 йил 19 октябрдаги
аукцион натижалари тўғрисидаги YU052-992695-сонли баённомасини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
12 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятинини
суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Зафаробод туман ҳокимининг 2013 йил 20 июндаги 406-сонли қарори
билан Зафаробод тумани, С.Синдаров қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги
90-контурдан 9 гектар ер майдони фуқаро ****га фермер хўжалиги ташкил
этиш учун ажратилган.
Мазкур қарорга асосан ер майдонидан фойдаланиш мақсадида фуқаро
**** томонидан “****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ташкил этилиб, рўйхатдан ўтказилган.
Зафаробод туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 307-сонли
қарори билан Зафаробод тумани, С.Синдаров қишлоқ фуқаролар йиғини
ҳудудидаги даъвогарга ажратилган 90-контурдаги 9 гектар ер майдони туман
ҳокимлиги захирасига қайтарилган.
Шунингдек, Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Узум маҳалласи
ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 11.7664 гектар ер майдони
пиллачилик йўналиши бўйича 30 йил муддатга ижарага олиш юзасидан 2023
йил 19 октябрда талабгорлар ўртасида очиқ электрон танлов ўтказилган.
Ушбу очиқ электрон танловда фуқаро ****, 79 балл билан танлов
ғолиби деб топилган ва бу ҳақда 2023 йил 27 октябрда YU 052-992695-сонли
баённома расмийлаштирилган.
Бироқ, Зафаробод туман ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан ушбу ер майдонида даъвогарга тегишли бўлган 5.000
дона тут дарахти мавжудлигига эътибор қаратмасдан Зафаробод тумани,
С.Синдаров қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 90-контурдаги 9 гектар ер
майдони очиқ электрон танловга қўйилган.
Натижада, жавобгар томонидан ер майдони Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом талабларига зид равишда очиқ электрон танловга
қўйилганлиги ҳақидаги важ билан даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар Зафаробод туман ҳокимлиги, қўшимча
жавобгарлар Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази давлат
унитар корхонаси ва “****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази давлат унитар
корхонасининг 2023 йил 19 октябрдаги аукцион натижалари тўғрисидаги
YU052-992695-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Кассация шикоятида Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025
йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, Зафаробод туман ҳокимлиги ва “****”
масъулияти чекланган жамияти суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига асосан, судлов ҳайъати
кассация шикоятини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тутзор ташкил этиш
мақсадида 9 гектар ер майдони ажратилганлигини, ер майдони яроқсиз
бўлганлигини, ер майдонига тут кўчатлари экилганлигини, туман ҳокимлиги
томонидан фермер хўжалигига тегишли ер майдонларини ўрганмасдан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги
501-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид равишда очиқ
электрон танловга қўйилганлигини, ер майдонида 5.000 дона тут кўчатлари
бўлганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази давлат унитар корхонаси вакили онлайн аукцион
савдолари белгиланган тартибда ўтказилганлигини, тақдим этилган
маълумотларга ахборот берувчи ташкилот жавоб беришини, маълумотларни
текшириш марказнинг ваколатига кирмаслигини, очиқ электрон танловни
ўтказиш билан боғлиқ қонунбузилиш бўлмаганлигини билдириб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлари палатаси Жиззах
вилоят бошқармаси Зафаробод туман филиали вакили дастлаб 90-контурдаги
9 гектар ер майдони даъвогарга тутзор барпо этиш учун 30 йил муддатга
ижарага берилганлигини, туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги қарори
билан ер майдони туман захирасига қайтарилганлигини, туман ҳокимининг
2019 йил 16 мартдаги қарори билан ушбу ер майдони “Силк экспорт
процессинг” масъулияти чекланган жамиятига ижарага берилганлиги ва
ижара шартномаси тузилганлигини, суднинг 2022 йцил 22 апрелдаги қарори
билан ер ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдони очиқ электрон
танловга қўйилганлигини, ер майдони очиқ электрон танловда фуқаро ****,
79 балл билан танлов ғолиби деб топилганлигини билдириб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарарфлар вакилларининг тушунтиришини,
прокурорнинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини эшитиб, кассация шикоятида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра,
Зафаробод туман ҳокимининг 2013 йил 20 июндаги 406-сонли қарори билан
Зафаробод тумани, С.Синдаров қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 90контурдан 9 гектар ер майдони фуқаро ****га фермер хўжалиги ташкил этиш
учун ажратилган.
Мазкур қарорга асосан ер майдонидан фойдаланиш мақсадида фуқаро
**** томонидан “****” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ташкил этилиб, рўйхатдан ўтказилган.
Зафаробод туман ҳокимининг 2019 йил 28 январдаги 307-сонли
қарори билан Зафаробод тумани, С.Синдаров қишлоқ фуқаролар йиғини
ҳудудидаги даъвогарга ажратилган 90-контурдаги 9 гектар ер майдони туман
ҳокимлиги захирасига қайтарилган.
Шунингдек, Зафаробод тумани, Узум маҳалласи ҳудудида қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган 11.7664 гектар ер майдони пиллачилик йўналиши
бўйича 30 йил муддатга ижарага олиш юзасидан 2023 йил 19 октябрда
талабгорлар ўртасида очиқ электрон танлов ўтказилган.
Ушбу очиқ электрон танловда фуқаро ****, 79 балл билан танлов
ғолиби деб топилган ва бу ҳақда 2023 йил 27 октябрда YU 052-992695-сонли
баённома расмийлаштирилган.
Даъвогарнинг даъво аризасида электрон танлов натижалари бўйича
расмийлаштирилган баённомани ҳақиқий эмас деб топишга қуйидагилар асос
қилиб кўрсатилган.
Жумладан, ер майдонига тут кўчатлари экилганлиги, жавобгар
томонидан даъвогарга тегишли ер майдонлари ўрганилмасдан, очиқ майдон
сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24
августдаги 501-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид
равишда очиқ электрон танловга қўйилганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 381-моддасининг биринчи қисмига биноан, қонунда
белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс
талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 23-моддаси биринчи қисмига
асосан ер участкаларини мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий
фойдаланиш учун ва ижарага бериш ер ажратиш тариқасида амалга
оширилади.
Мазкур модданинг иккинчи қисми 3-бандига кўра, ер участкаларини
ижарага бериш — очиқ электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион
воситасида, шунингдек ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган
ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан.
Хусусий мулк бўлган ер участкасини ижарага бериш унинг мулкдори
томонидан амалга оширилади.
Эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер
участкасини бериш (реализация қилиш) ушбу Кодексда белгиланган
тартибда фақат шу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан
(қайта сотиб олинганидан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан
ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24
ноябрдаги 709-сонли қарорига билан тасдиқланган “Бўш турган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари
учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) бўш турган
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги
мақсадлари учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион
савдо орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.
Низомнинг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига « -ij r » АТ
электрон ахборот алмашинув орқали туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига
асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган куннинг ўзида
юборади:
ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви,
майдони (гектарда);
ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг
кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан
фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика
объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори
бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза
қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги
маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи
вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг
тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.
Низомнинг 30-бандига асосан прокуратура органлари, адлия
органлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ушбу Низом талабларига
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши
бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.
Иш ҳужжатларига кўра, ўтказилган очиқ электрон танловда фуқаро
**** 79 балл билан танлов ғолиби деб топилган ва бу ҳақда 2023 йил 27
октябрда YU 052-992695-сонли баённома расмийлаштирилган.
Бундан кўринадики, бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион
савдо орқали ижарага беришда давлат кадастрлари томонидан нотўғри
маълумотлар киритилмаган. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун
материалларни тайёрлашда низомда белгиланган тартибда “ -ij r ” ахборот
тизими орқали автоматик равишда текширилган. Демак, оператор томонидан
электрон танловни ташкил этиш қоидалари бузилган деб ҳисоблашга асос
мавжуд эмас.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларга
асосланган ҳолда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асосли ва қонуний тўхтамга келган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги ҳамда суд
мажлисида жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 501-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига
зид равишда очиқ электрон танловга қўйилганлигини, фермер хўжалигининг
ер майдонида 5.000 дона тут кўчатлари бўлганлигини ҳақидаги важлари
билан келишиб бўлмайди.
Чунки, очиқ электрон танловга захирадаги ер майдонлари қўйилган.
Шунингдек, Низом билан бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жисмоний ва юридик
шахсларга электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартибини
белгилайди.
Қолаверса, даъвогар томонидан ер майдони туман ҳокимлигининг
захирасига ихтиёрий равишда қайтарилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
501-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тугатилаётган ёки
мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер майдонида
сарфланган харажатларнинг бозор қиймати мазкур Низомда белгиланган
тартибда ўтказилган баҳолаш натижалари асосида аниқланиши ва қоплаб
берилиши тартибини белгилайди.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра,
кассация инстанцияси суд кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, биринчи инстанция суди томонидан ҳал
қилув қарорини қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига
риоя қилинганлигини, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёҳуд бекор қилиш
учун асослар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, судлов ҳайъати Жиззах
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан
қолдиришни, даъвогардан ишни кассация инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 2.060.000 сўм давлат божини республика бюджетига, ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажатини Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозитига ундиришни,
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК 118, 283, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, “****” фермер хўжалигининг кассация шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “****” фермер хўжалигидан республика бюджетига
2.060.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “****” фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи
И.Умаров
ҳайъат аъзолари
А.Тўйчиев
М.Фаязов