← Назад
Решение #2836989 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/18307-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган
судья – А.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар А.Иномов ва Қ.Ходжаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 16 840 621,76 сўм асосий
қарз, 3 700 000 сўм пеня ундириш ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 4 ноябрдаги даъвони таъминлашни рад этиш тўғрисидаги ажрими
устидан “ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда судлов ҳайъатининг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
16 840 621,76 сўм асосий қарз, 3 700 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 16 840 621,76 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм
пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Даъвогар судга даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг мол-мулк ва пул маблағларини хатлаб
қўйишни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги
ажрими билан даъвогарнинг аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ажримини бекор
қилишни ва даъвони таъминлаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни сўраган.
Апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан даъвони
таминлаш чорасини кўрмаслик оқибатида суд ҳужжатининг ижросини
қийинлаштириш ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиш мумкин бўлган хавф
тўлиқ баҳоланмаганлиги, аризада келтирилган асослар етарлича таҳлил
қилинмаганлиги тўғрисида важ келтирилган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган тарафлар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламадилар, бироқ даъвогар судлов ҳайъатига апелляция шикоятидан
воз кечиш тўғрисида 2025 йил 28 ноябрдаги 410-сонли аризани тақдим этган.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан ишни ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг апелляция шикоятидан воз
кечиш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, шикоят юзасидан апелляция
инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди.
ИПК 275-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, агар
апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида, апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқариши,
апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда айни
бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан
судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим
қилинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, даъвогар томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 118, 195, 273-275-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“ААА” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича
иш юритиш тугатилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
А.Иномов
Қ.Ходжаев