Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/7721 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Қарши туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый ХЕT-Сервис
Source ID d06d797e-bb77-41cd-b54a-c09c81161ae8 Claim ID PDF Hash cd3d27efb33fa270... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
олларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддаси олларда тугатиш ушбу Кодекс 38 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 38 code_article
ушбу Кодекс 36-моддаси ушбу Кодекс 36 code_article
Ер кодекснинг 40-моддаси Ер кодекс 40 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
аноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7721-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 09 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига нисбатан Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10-майдаги Х-1205/5-сонли ҳамда 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 8,8 гектар, шундан 8,3 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқ ости ва 0,1 гектар йўл ости ер майдонлари боғдорчилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиш тўғрисидаги ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан Қарши тумани Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қконтуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили У.Сайфиев (2025 йил 26 августдаги 09-09/6615-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Э.Хамраев (рахбар), О.Бахриддинов (2025 йил 20 октябрдаги 12-сонли ишончнома асосида), Я.Элибоев (2025 йил 27 октябрдаги 2-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Қарши туман ҳокимлиги Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига нисбатан Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10-майдаги Х1205/5-сонли ҳамда 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 8,8 гектар, шундан 8,3 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқ ости ва 0,1 гектар йўл ости ер майдонлари боғдорчилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиш тўғрисидаги ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан Қарши туман Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 09 декабрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисидаги аризаси иш юритувига қабул қилинган. Ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилоят бошқармаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, мутахассис сифатида давлат кадастрлар палатаси Қарши туман бўлими жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контурида 8,3 гектар боғзор ташкил қилганлиги сабабли суддан қонуний қарор қабул қилишни ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан Қарши туман Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш талабини қанаотлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари боғзорни тўлиқ ташкил этишганлигини, иссиқхонани эса тўлиқ қуришни амалга оширишини таъкидлаб, даъво талабларини рад этишни сўрашди. Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўраган. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси", Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 2-февралдаги 66-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги ПҚ-6243-сонли Фармонининг 10-бандида белгиланган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Агроинспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши туман, Чўлиота худудида ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида Қарши туман ҳокимининг 10.05.2018 йилдаги Х-1205/5-сонли қарорига асосан "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 8,8 гектар, шундан 8,3 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқ ости ва 0,1 гектар йўл ости ер майдонлари боғдорчилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган. Шунингдек, Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5сонли қарорига асосан Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қконтуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган. Агроинспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинг жараёнида "ХЕT-Сервис" хусусий корхонаси томонидан ажратилган ер майдони қисми бўш ҳолатда турганлиги ва боғ ва иссиқхоналар ташкил этилмаганлиги аниқланган. Ушбу қонунбузулиш ҳолати юзасидан Агроинспекциянинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Қарши шаҳар ҳокими номига 2025 йил 16 июнда тақдимнома киритилган. Мазкур тақдимнома асосида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10-майдаги Х-1205/5- сонли ҳамда 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан "ХЕTСервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 8,8 гектар, шундан 8,3 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқ ости ва 0,1 гектар йўл ости ер майдонлари боғдорчилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага бўлган ҳуқуқни бекор қилишни ҳамда туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х1204/5-сонли қарорига асосан Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш сўраган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6бандига кўра, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида; 7-бандида, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда; 10-бандида, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисми мазмунига биноан, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 38-моддасининг биринчи қисмига асосан, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11- бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ердан мақсадли фойдаланиш бўйича ўтказилган 2025 йил 26 майдаги мониторинг текшируви натижалари бўйича 2025 йил 16 июнь кунидаги 01/12-12-1285сонли огоҳлантириш хати жавобгарга юборилган. Бироқ, тарафлар томонидан боғдорчилик учун ажратилган ерда 8,3 гектар ерда кўчатлар экилиб, боғ барпо этилганлиги тўғрисида далолатномада расмийлаштириб, иш ҳужжатларида тақдим этилган. Мазкур ҳолатда жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига нисбатан Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10-майдаги Х-1205/5-сонли ҳамда 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 8,8 гектар, шундан 8,3 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқ ости ва 0,1 гектар йўл ости ер майдонлари боғдорчилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиш тўғрисидаги ижара шартномасини бекор қилиш талабини рад этишни лозим топади. Шунингдек даъвогар туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5сонли қарорига асосан Қарши туман Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш сўраган. Мазкур ерга бўлган ҳуқуқ 18:13:41:02:01:0162-рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ер кодекснинг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдорининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорилиги ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологиярини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қуймаслик, ер солиғини ёки ер учун ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ердан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик ва бошқа мажбуриятлар юкланган. Мазкур ҳолатда жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонаси томонидан иссиқхона лойиҳалаштириб қуриш учун ажратилган ер майдонидан оқилона фойдаланилмасдан келинаётганлиги ҳолатида даъвогар туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан Қарши туман Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кўриш билан боғлиқ харажатларни жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 38, 40-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Қарши туман ҳокимлигининг жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига нисбатан Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10-майдаги Х1205/5-сонли ҳамда 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан "ХЕT-Сервис" хусусий корхонасига Қарши тумани, Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қ-контуридан жами 8,8 гектар, шундан 8,3 гектар боғзор, 0,4 гектар ариқ ости ва 0,1 гектар йўл ости ер майдонлари боғдорчилик билан шуғулланиш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиш тўғрисидаги ижара шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туман ҳокимининг 2018 йил 10 майдаги Х-1204/5-сонли қарорига асосан Қарши туман Чўлиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 99қконтуридан жами 4,0 гектар ер майдони "Иссиқхона" объектини лойиҳалаштириб қуриш учун доимий фойдаланишга танлаб ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиб ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилинсин. Жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар Қарши туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар "ХЕT-Сервис" хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 8 240 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ш.Ибрагимов