Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1905-2503/9681 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID dacd4872-6f25-420b-8a04-b45f3b0f5ce6 Claim ID PDF Hash 38ac91faa17515b0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 330-моддаси ФКнинг 330 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддаси бандининг биринчи хатбошисида ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 746 символов
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 9 декабрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, тарафлардан вакил иштирокисиз, даъвогар **** акциядорлик жамиятининг жавобгар – **** хусусий фирмаси ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 556 312 сўм асосий қарздорликни табиий газ тўловлари учун **** туман ғазначилик бўлимида очилган ****-сонли ҳисоб рақамига, 2 778 156 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини **** ҳисоб-рақамига ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар **** акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) **** туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар **** хусусий фирмасидан (кейинги ўринларда – жавобгар) даъвогар ҳисобига 5 556 312 сўм асосий қарздорликни табиий газ тўловлари учун **** туман ғазначилик бўлимида очилган ****-сонли ҳисоб рақамига, 2 778 156 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ****ҳисобрақамига ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Даъвогар судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. 1 Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни даъвогар ва жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 9 февралда табиий газни Улгурчи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 81-сонли шартнома (кейинги ўринларда – шартнома) тузилган. Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан 2025 йил 18 ноябрь кунига қадар жавобгарга 5 556 312 сўмлик табиий газ етказиб берилган бўлсада, жавобгар қарздорликни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда - ФК) 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш 2 муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шунга кўра, даъвогар жавобгардан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра жавобгар томонидан 1 000 000 сўмлик асосий қарз даъво ариза судга тақдим этилганидан сўнг тўлаб берилганлиги маълум қилинган. Суд, жавобгар даъво аризаси тақдим қилинганидан кейин асосий қарздорликни қисман тўлаганлиги сабабли, даъво талабининг 4 556 312 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ФКнинг 330-моддаси биринчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. Даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан етказиб берилган табиий газ бўйича тўловлар кечиктирилганлиги учун 2 778 156 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 8.6.-бандида шартнома мажбуриятини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун қўлланилиши белгиланганлиги сабабли, даъвогар ушбу Қонуннинг 32-моддасига асосан жавобгардан тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня ундириш белгиланган. Шунга кўра, даъво аризасидаги 2 778 156 сўм пеня ундириш талаби ҳам асослидир. 3 ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандининг иккинчи жумласида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида, 4-бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, шунингдек даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, тарафларнинг мулкий аҳволини ва уларнинг манфаатларини эътиборга олиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 2 778 156 сўм пенянинг 420 000‬ сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириб, даъво қилинган пеня миқдори суднинг ташаббуси билан камайтирилаётганлиги сабабли, суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 333, 468-474-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд қа р о р қилади: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар **** хусусий фирмаси ҳисобидан даъвогар **** акциядорлик жамияти фойдасига 4 556 312 сўм асосий қарздорликни табиий газ тўловлари 4 учун **** туман ғазначилик бўлимида очилган ****-сонли ҳисоб рақамига, 420 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ****ҳисоб-рақамига ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар **** хусусий фирмаси ҳисобидан Республика бюджетига (суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) бериши мумкин. Судья **** 5