Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10126 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SHO RU BEK SAMANDAR
Source ID f5952cec-ef68-4ad9-9bd4-7aeb921f6107 Claim ID PDF Hash 86dbab9427653f3e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2501/10126-сонли иқтисодий иш РИШТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Риштон тумани 2025 йил 9 декабрь Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар "SHO RU BEK SAMANDAR" фермер хўжалиги ҳисобидан “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 006 065 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили А.Мелиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "SHO RU BEK SAMANDAR" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 006 065 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “AGRO GREEN LIFE” соячилик кластери масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвогар ва жавобгар низони ўзаро келишув орқали ҳал этиш учун медиатив келишув тузганликларини баён этиб, судга даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган медиатив келишув ва ариза тақдим қилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисининг куни, вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага асосан суд, ишни учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тақдим этилган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, ишни кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Суд, тақдим қилинган медиатив келишувни ўрганиб чиқиб, медиатив келишувни қабул қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати суммасини зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л Д И: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев