Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/21477 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9ad1e05f-ad5e-43f3-9b89-de380d9c1d05 Claim ID PDF Hash 8a4727f1096523de... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 326-моддаси ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21477-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 9 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров даъвогар ААААААААААнинг жавобгар БББББББББББ ҳисобидан жами 2 266 388,63 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 14 апрелда 172-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган маҳсулотлар (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 1 766 388,63 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 1 766 388,63 сўм асосий қарз ва 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 9 декабрь куни соат 09:20 га тайинланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 апрелда 172-сонли шартномасининг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома бўйича олган мажбуриятини бажариб, жавобгарга 2025 йил 15 апрелдаги 660-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 12 016 388,63 сўмлик маҳсулотни етказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.4 ва 2.5-бандларига мувофиқ жавобгар 3 банк куни ичида буюртма қилинган маҳсулотнинг 25 фоизидан 100 фоизигача бўлган қисмини тўлаш, қолган қисмини 30 календарь кун ичида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган ва 1 766 388,63 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 15 октябрда юборган 344-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Жавобгарнинг даъвогардан бўлган асосий қарзи 1 766 388,63 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ишончнома, ҳисобварақфактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 500 000 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 6.3-бандида етказиб берилган маҳсулотлар учун тўлов кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу боис суд жавобгар шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот ҳақини тўлашни 173 кунга кечиктирилганлиги учун даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди (пенянинг ҳисоб-китоби даъво аризасида баён этилган). ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 500 000 сўм пеняни 150 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 766 388,63 сўм асосий қарз, 150 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар БББББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААААА фойдасига 1 766 388,63 сўм асосий қарз, 150 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Умаров