← Назад
Решение #2837034 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 708 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 177 символов
4-1902-2502/8697-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 9 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз, даъвогар вакили *** (03.12.2025 йилдаги 96-сонли ишончнома
ва паспорт асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент шаҳар бошқармасининг даъвогар “*** ” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида жавобгар “*** ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 133 980 000 сўм асосий қарзни ва 26 796 000 сўм пеня, жами
160 776 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (кейинги
ўринларда “Палата” деб юритилади) даъвогар “*** ” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*** ” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 133 980
000 сўм асосий қарзни ва 26 796 000 сўм пеня, жами 160 776 000 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган Палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли
сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳамда жавогар вакили *** судга 09.12.2025
йилдаги ариза билан мурожаат қилиб, унда ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127,128,170моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили *** ўзининг суддаги
тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар билан жавобгар
ўртасида 12.10.2023 йилда 22-2023-сонли шартнома тузилганини, шартномага
асосан даъвогар томонидан жавобгар “*** ” масъулияти чекланган жамиятида
семент ишлаб чиқариш техналогиясини газ ёқилғисидан кўмир ёқилғисига
ўтказиш ишлари бўйича техник иқтисодий асослантиришни ишлаб чиқиш
бўйича
жами
1 169 900 000 сўмлик хизматлар кўрсатилгани, жавобгар томонидан ушбу
кўрсатилган хизматлар ҳақи бўйича қисман тўловлар амалга оширилиб, ҳозирги
кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 133 980 000 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳамда судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга мувофиқ даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён
етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш материалларидан кўринишича, даъвогар “*** ” масъулияти чекланган
жамияти ва жавобгар “*** ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил
12 октябрь кунида жавобгар “*** ” масъулияти чекланган жамиятида семент
ишлаб чиқариш техналогиясини газ ёқилғисидан кўмир ёқилғисига ўтказиш
ишлари бўйича техник иқтисодий асослантиришни ишлаб чиқиш бўйича 222023-сонли шартнома имзоланган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгар “*** ” масъулияти чекланган
жамиятида семент ишлаб чиқариш техналогиясини газ ёқилғисидан кўмир
ёқилғисига ўтказиш ишлари бўйича техник иқтисодий асослантиришни ишлаб
чиқиш хизматларини кўрсатиш жавобгар эса кўрсатилган ҳизматлари ҳақини
тўлашга келишилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгар “*** ”
масъулияти чекланган жамиятида семент ишлаб чиқариш техналогиясини газ
ёқилғисидан кўмир ёқилғисига ўтказиш ишлари бўйича техник иқтисодий
асослантиришни ишлаб чиқиш хизматлари тарафлар ўртасида тузилган
21.11.2023 йилдаги 22/1-2023-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан
бажарилган бўлиб, ўз навбатида жавобгар томонидан қабул қилиб олинган
бўлсада, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан, кўрсатилган хизматлари учун тўловлар қисман амалга
оширилмасдан 133 980 000 сўм асосий қарздорлик тўлаб берилмаганлиги
натижасида тарафлар ўртасида ушбу низо ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан мажуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш бўйича 2025
йил 20 август куни 1-сонли тўлов талабномаси “Банк-мижоз” платформаси
орқали электрон юборилган бўлсада, бироқ жавобгар томонидан ушбу
талабнома оқибатсиз олдирилган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг 133 980 000 сўм асосий
қарздорлиги мавжудлиги иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда иш
хужжатларидаги мавжуд бўлган далиллар, яъни тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, 21.11.2023 йилдаги 22/1-2023-сонли электрон ҳисобварақ-фактура ва
бошқа далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг жавобгардан 133 980 000 сўм асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади, 705-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 708-моддасига кўра, пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва
маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид бўлмаса,
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади.
Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан
26 796 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар
ўртасида
12.10.2023
йилда
тузилган
22-2023-сонли
шартноманинг 5.2.-бандида, буютмачи ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 20 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда пеня тўланишига келишилган.
ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасига кўра, етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши
кўрсатилган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 26 796 000 сўм пеня ундириб
бериш ҳақидаги талаби ҳам асослидир.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
2-бандида,
мажбуриятларни
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги
низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг
Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим, деб тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий
қарзни қисман бартараф этмасдан шартнома шартларини қисман бажармасдан
келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шунингдек
жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблаган пеняни
йиллик банк фоизи 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда камайтиришни ҳамда
жавобгардан даъвогар фойдасига 20 000 000 сўм миқдорда пеня суммасини
ундириш талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 133 980 000 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм
пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин,
суд
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси
15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
8,234,236,263,333,703,705,708моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*** ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 133 980 000 сўм асосий қарз ва
20 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “*** ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 3 215 520 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров