← Назад
Решение #2837044 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| аноатлантиришни лозим топди ИПК | 66 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9232-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 09 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятов котиблигида Қарши шаҳар прокуратураси
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар "Юсуфбек Мега Строй" МЧЖдан 190 239 212,17 сўм асосий
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар
прокурори ёрдамчиси Ш.Ҳакимов (шахсий маълумотномага асосан), даъвогар
вакили Н.Равшанов (2025 йил 28 мартдаги №06/528-сонли ишончномага
асосан), жавобгар вакили А.Мухаммадиев (рахбар), мутахассис Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт
махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходими
С.Жомуродов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида суд биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Қарши шаҳар прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Юсуфбек
Мега Строй" МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 190 239
212,17 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишга мутахассис сифатида суднинг ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт
махсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси жалб
қилинган.
Суд мажлисида қатнашган прокурор даъво талабини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаблари бўйича
тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини ва мазкур
шартномага асосан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик
юзага келганлигини, бугунги кунга қадар қарздорлик бартараф
этилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътирози
борлигини таъкидлаб, уни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис асосий қарздорликнинг 82
500 000 сўм қисми тўланганлиги сабабли қисман қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг иш бўйича
тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар
электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
2025 йил 1 август ҳолатида тузилган солиштирма-далолатномага кўра,
жавобгарнинг даъвогар олдида 190 239 212,17 сўм қарздорлиги мавжудлиги
кўрсатилган.
Ушбу шартномага асосан 2025 йил 1 августига қадар электр-энергияси
бўйича ҳисобланган 190 239 212,17 сўмлик қарздорлик жавобгар томонидан
тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, прокуратура даъвогар манфаатида
асосий қарз ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра, мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги келтирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 477-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2004 йил 1 ноябрдаги
511-сонли “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорининг 2-бандида, барча юридик шахслар — электр энергияси
истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда
белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда
тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги қайд этилган.
Бироқ, жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
тўловлар амалга оширилмаганлиги оқибатида қарздорлик юзага келган.
Даъво талабида 190 239 212,17 сўм асосий қарздорлик сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши кураш Департаментининг Қарши туман бўлими
томонидан жавобгар жамият рахбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, "д" бандлари билан жиноят иши
қўзғатилган. 2025 йил 20 августда жавобгар рахбари А.Мухаммадиев
томонидан Қашқадарё вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига
тўланган 67 500 000 сўм етказилган зарарни қоплаш учун Кўкдала туман
энегосавдо филиали ҳисобига, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш
департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси депозит ҳисоб рақамига
тўланган 15 000 000 сўм етказилган зарарни қоплаш учун Кўкдала туман
энегосавдо филиали ҳисобига ўтказиш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича
Кўкдала туман судининг ҳукми қабул қилинган.
ИПКнинг 73-моддасига 4-қисмига асосан жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги
ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурий эканлиги назарда тутилган.
Шу сабабли суд 190 239 212,17 сўм асосий қарз ундириш талабининг 82
500 000 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, қисман яъни 107 739 212,17 сўмга
қаноатлантиришни лозим топди
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Мазкур кодекс 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 107 739 212,17 сўм асосий
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 2 154 784, 24
сўм давлат божи, даъвогардан республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 468, 477моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Юсуфбек Мега Строй" МЧЖдан даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобига 107 739 212,17 сўм асосий
қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 2 154 784, 24 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ш.Ибрагимов