Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2501/8397 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья ABIDOV JASURBEK KOSIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a6928968-6aaf-4e0c-a21a-247b67c000d9 Claim ID PDF Hash 0bcf41089b977556... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онун 16-моддаси онун 16 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2501/****-сонли иш судья: **** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 10 100 790 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари **** (раҳбар, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида), **** (2025 йил 9 декабрдаги 27/281-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича 10 100 790 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даьвогар вакиллари даъво талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгарни қарздорликни тўлаш бўйича бир неча маротаба ёзма ва оғзаки тарзда огоҳлантиришганлигини, 10 100 790 сўм кўрсатилган хизмат бўйича юборилган электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан 2025 йил 3 декабрь куни тасдиқланганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан вакил суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда Ўзбекистон Республикаси ИПК)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб 2 чиқиши белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сонли қарори ижроси юзасидан Наманган шаҳар ҳокимининг 2022 йил 1 мартдаги 90-6-222-Қ/22-сонли қарорига асосан Наманган шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларни танлов асосида бошқарув компанияларига бириктириш тўғрисида танлаб олиш бўйича шаҳар комиссиясининг 2023 йил 13 март кунги умумий йиғилишида ****даги кўп квартирали уйларни бошқарувчи **** МЧЖга бириктириш ҳақида қарор қабул қилинган. **** МЧЖ ҳуқуқий ворисликка йўл қўйиб, **** МЧЖ сифатида 2024 йил 7 августда қайта давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган ****-дўкон жойлашган умумий майдони 480.99 м2, бўлган нотурар жойга 1 м2 учун 2100 сўмдан ойлик тўлови 1 010 079 сўмни ташкил этадиган 2025 йил 3 январь кунги 14-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси юборилган. Жавобгар томонидан мазкур шартнома рад этилган. Даъвогар томонидан жавобгарга тегишли бўлган ****-дўконда жойлашган умумий майдони 480.99 м2 нотурар жойга 2025 йил 1 январдан 2025 йил 1 ноябрь кунига қадарли 10 ой учун жами 10 100 790 сўм мажбурий бадал пули ҳисобланган. Даъвогар жавобгарга алоқа хатлари, маълумотнома ва тўлов хабарномалари юбориб, жами 10 100 790 сўм мажбурий бадал пули ҳисобланганлигини ва қарздорлик тўлаш чоралари кўришни маълум қилган. ФКнинг 236–моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун) 8-моддасининг биринчи қисмида, кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича чоратадбирлар мажмуини ўз ичига олиши; иккинчи қисмида, кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланиши назарда тутилган. Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида, жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шартлиги; бешинчи қисмида, жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида, пул шаклида тўлаши шартлиги; олтинчи қисмида, умумий мол-мулкни сақлаш, 3 ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 3 январдаги 3-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари”нинг 10-банди иккинчи хатбошисида, умумий мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган хизматлар ва ишларнинг рўйхати минимал рўйхатни ҳисобга олган ҳолда, бошқариш органи томонидан кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари билан биргаликда шакллантирилади ва кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида тасдиқланиши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг “Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 12 мартдаги 01/2-4-сон буйруғининг иловаси ҳисобланган “Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 7-бандида, кўп квартирали уйларни сақлаш бўйича мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдори ҳар икки йилда бир марта белгиланиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан 14-сонли шартнома бўйича 10 100 790 сўмлик жавобгарга хизмат кўрсатилганлиги ҳақидаги 2025 йил 1 ноябрь кунги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар раҳбари томонидан 2025 йил 3 декабрь куни электрон тарзда тасдиқланган. Юқоридаги асосан, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 10 100 790 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Даъвогар қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланган ҳолда олдиндан давлат божи тўловисиз даъво ариза киритган. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика 4 бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан **** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 100 790 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****