Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2502/8871 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JUMAYEV UMID SHUXRATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение X st n ur N slli h rv d r Ответчик / Подсудимый
Source ID 8768e846-4fd6-4060-b883-cfcb02ca0253 Claim ID PDF Hash 330624865f8f2a5d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2502/8871-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пешку тумани 2025 йил 9 декабрь Пешку туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Сатторов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “X st n ur N slli h rv d r” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгарлар “Халқ банки” акциядорлик тижорат банки, унинг Бухоро вилоят филиали ҳамда Пешку банк хизматлари марказидан 757.322.087,08 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари М.Махмудов иштирокида суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “X st n ur N slli h rv d r” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “Халқ банки” акциядорлик тижорат банки, унинг Бухоро вилоят филиали ҳамда Пешку банк хизматлари марказидан 757.322.087,08 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва АТ “Халқ банки” Пешку филиали ўртасида 07.12.2020 йилда 1167-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар чет элдан чорва моллари сотиб олиши мақсадида жавобгар томонидан 5 165 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Бироқ, даъвогар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, жавобгар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кредит маблағларини ундириш ва ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд томонидан кредит маблағларини ундириш ва ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган гаров мулкига қаратиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Шундан сўнг, даъвогар ҳисобидан 5 097 379 842 сўм кредит қарзи ундирилиб, ундирув даъвогарга тегишли мол-мулкларга қаратилган ҳамда жавобгар ва даъвогар ўртасида 13.01.2025 йил тузилган 1-сонли шартномага асосан, даъвогарга тегишли кўчар ва кўчмас мол-мулкларни даъвогарнинг қарздорлиги эвазига жавобгар томонидан натура шаклида қабул қилиб олинган. Даъво аризасида келтирилишича, жавобгар ва даъвогар қўшилган қиймат солиғи тўловчи ҳисобланганлиги сабабли, ҳисобварақ - фактураларга асосан гаров мулклари жавобгар томонидан 7 068 339 479,44 сўмнинг 5 273 636 121,01 сўмини банк кредитининг асосий таъни, кредит фоизи ва бошқалар учун чегирилган ҳолда 1 794 703 358,43 сўмни даъвогарга қайтариши лозимлиги келтириб ўтилган. Шунингдек, жавобгар томонидан 1 037 381 271,35 сўм миқдоридаги пул маблағи даъвогарга қайтарилган, бироқ қолган 757 322 087,08 сўм пул маблағи даъвогарга қайтарилмаган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 757 322 087,08 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми мувофиқ, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтириб ўтилган ҳолатларни такрорлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи тарафнинг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган хужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнларда “ФК” деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 757 322 087,08 сўм пул маблағини даъвогарга қайтариш тўғрисида шартнома ва бошқа келишув мавжуд эмас, демак мазкур ҳолатда даъвогар томонидан қарздорликни ундириш талаби асоссиз. Демак, даъвогарнинг 757 322 087,08 сўм қарздорликни ундириш даъво аризаси асоссиз ҳисобланади. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд чиқимлари суд хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатларидан, суд тайинлаган экспертизани ўтказиш, гувоҳни чақириш, далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлардан, шунингдек ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлардан иборатдир. ИПК 118-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Ушбу ҳолатда суд, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ва даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 15 146 441,74 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 116,118,170,176-179-моддаларига асосланиб қарор қ и л а д и: “X st n ur N slli h rv d r” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “X st n ur N slli h rv d r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 15 146 441,74 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “X st n ur N slli h rv d r” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Пешку туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Бухоро вилоят судига шикоят келтириши мумкин. Судья У.Жумаев