Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2501/10131 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SAMIJON OTA ZAMINI
Source ID f308971c-25ea-4cbc-a82c-9baf060f41d1 Claim ID PDF Hash 43db000f058748cb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 9 декабрь 4-1505-2501/10131-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья У.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар "SAMIJON OTA ZAMINI" фермер хўжалигидан 3903124 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни, даъвогар вакили А.Мелиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман судлари биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга палата аъзоси “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "SAMIJON OTA ZAMINI" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 3903124 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “AGRO GREEN LIFE” соячилик кластери масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, суд кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ва учинчи шахс тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли суд, ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “AGRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида уруғлик соя етказиб бериш ва уни харид қилиш ҳақида 01.07.2022 йил куни контрактация шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан “AGRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти жавобгарга уруғлик соя етказиб бериши, жавобгар эса шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ соя маҳсулотларини унга топшириш, “AGRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим бўлган. Шу асосда, “AGRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти жавобгарга бу маҳсулотларни етказиб бериб, ўзининг шартномавий мажбуриятини бажарган. Уни жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралари асосида тасдиқланади. Жавобгар уруғлик соя маҳсулотини қабул қилиб олган бўлса-да, ўзининг маҳсулот топшириш ёки олинган маҳсулотнинг ҳақини тўлаш борасидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шунингдек, “AGRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти ва “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 01.07.2024 йилда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш ҳақида 01/24-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, “AGRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти асосий мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти топшириши, даъвогар эса жавобгардан бу суммани талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим бўлган. Мазкур шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилганидан жавобгар хабардор бўлса-да, мавжуд қарзни тўлаш чорасини кўрмаган. Даъвогарнинг талабномасини ҳам оқибатсиз қолдирган. Даъвогарнинг маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақидаги ёзма ва оғзаки талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогардан 3903124 сўм қарзи мавжудлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланади. Шу сабабли, суд даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгардан даъвогар фойдасига 3903124 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундириш, давлат божи жавобгарнинг зиммасига юклаш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "SAMIJON OTA ZAMINI" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ART E ORT IM ORT 777” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3903124 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "SAMIJON OTA ZAMINI" фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья У.Эргашев