← Назад
Решение #2837068 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/20670-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
раҳбари Н.Каримов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «А» МЧЖнинг манфаатида жавобгар –
«Б» фермер хўжалигига ҳисобидан 8253414 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар «А» МЧЖнинг манфаатида (келгуси ўринларда –
даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» фермер хўжалиги
(келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 8253414 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмай келганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
5 июндаги 202-сонли шартномасига асосан даъвогар корхона жавобгарнинг
буюртмаси асосида транспорт хизматини кўрсатиши, жавобгар эса олдиндан 50
фоиз, хизматлар кўрсатилгандан сўнг 60 кун ичида қолган тўлволарни тўлаши
ҳақида келишилган.
Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 4 август кунги 44-сонли ҳисобфактурага асосан 6757483,04 сўмлик, 2025 йил 11 август кунги 232-сонли
ҳисоб-фактурага асосан 1495931,36 сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 8253414 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар –
«Раҳматилло ҳамкор транс» МЧЖ фойдасига жавобгар – «Б» фермер хўжалиги
ҳисобидан 8253414 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундириш,
жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундириш
лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар – «Раҳматилло ҳамкор транс» МЧЖ фойдасига жавобгар – «Б»
фермер хўжалиги ҳисобидан 8253414 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар «Б» фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов