Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4879 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 314828a3-7c66-46a4-b912-6afd65c74304 Claim ID PDF Hash f751eb46f8276a4b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 29-моддаси онуни 29 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 108-моддаси тисодий процессуал кодекси 108 code_article
процессуал кодексининг 107-моддаси процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4879-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Ромитан тумани 2025 йил 09 декабр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «ЭРГАШ ТОЙИР ЗОЙИР” фермер хўжалигидан жами 286182623 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Ярашев (ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудидй бошқармаси «WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - «ЭРГАШ ТОЙИР ЗОЙИР” фермер хўжалигидан 286182623 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан келишувга эришилганлигини ва тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлигини, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ва медиатив келишувни атрофлича ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Буюртмачи”), жавобгар – «ЭРГАШ ТОЙИР ЗОЙИР» фермер хўжалиги (шартнома матнида “Хўжалик”) ўртасида 2023 йил 06 майда пахта хом ашёси етказиб бериш тўғрисида 232-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома шартига кўра, Хўжалик Буюртмачига 90.0 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш, Буюртмачи маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятларини олишган. Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятни бажариб, жавобгарга олдиндан 833155294,4 сўмлик аванс маблағлари ҳисобидан моддий-ресурслар етказиб берган, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида тарафлар ўртасида низо келиб чиқан ва даъвогар жавобгардан 286182623 сўм асосий қарзни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Тарафлар – «WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамияти ва «ЭРГАШ ТОЙИР ЗОЙИР» фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 05 декабрда медиатор А.Болтабоев иштирокида тузилган медиатив келишувга кўра, жавобгар - «ЭРГАШ ТОЙИР ЗОЙИР» фермер хўжалиги Пешкў ттуманлараро иқтисодийй судининг 2025 йил 28 августдаги 4-20055-2501/3104-сонли ижро варақасига асосан “WBM R mit ” масъулияти чекланган жамиятидан ундирилиши лозим бўлган 188246753 сўм асосий қарз ва 10000000 сўм ҳақдорликни 2023 йил 06 майдаги 232-сонли пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномасидан вужудга келган қарздорлик билан ҳисоб-китоб қилишни, даъвогар эса 286182623 сўм асосий қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришдан воз кечишни ўз зиммасига олган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига кўра, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли. Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси 3 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддаси биринчи қисмига кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланиши, 321-бандида медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқариши тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Суд, қайд этилганларга кўра медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан даъвони кўрмасдан қолдиришни, давлат божини ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 131, 195-моддаларини қўллаб суд, ажрим қилди: Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг «WBM ROMITEX” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «ЭРГАШ ТОЙИР ЗОЙИР” фермер хўжалигидан жами 286182623 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров