Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9453 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый ЖЖЖЖЖЖ
Source ID 243a8672-638c-4817-aae2-a7923b3cb876 Claim ID PDF Hash de3f27520c301214... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
онун 19-моддаси онун 19 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9453-сонли иқтисодий иш Чуст тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья: А.А.Шокиров 2025 йил 9 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар– «ААААААА» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «ВВВВВВ ва «ПППППП» хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда кредитга ҳисобланган фоизлардан бўлган муддати ўтган 3.420.420.000 сўм қарздорликни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар «ЖЖЖЖЖЖ» МЧЖ ва «ВВВВВВга тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили (ишончнома асосида), жавобгар вакили раҳбар ПППППП иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «ААААААА» АТБ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «ВВВВВВ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 25 ноябрда 240-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Кўп қаватли турар жой қуриш мақсадида қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш” учун 24 ой (шундан кредитнинг асосий қарзига нисбатан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 3.150.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида, 2024 йил 26 ноябр куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «ВВВВВВга тегишли Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчаси 115-уйда жойлашган, кадастр рақами 16:10:42:01:02:0351, 540.00 кв. метр бўлган, “Қурилиши 2 та 7 қаватли 1-қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ва турар жой биноси” бино иншоотлари ва «ЖЖЖЖЖЖ» МЧЖга тегишли бўлган 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами LSY223342471, кузов рақами LSGZ53L9PS003228, давлат рақами 01100WFA бўлган “Малибу-2” автомашинаси гаровга қўйилган. Шунингдек, кредит таъминоти сифатида 2024 йил 25 ноябрда 01-сонли кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра ажратилган кредит маблағи бўйича тўловларни ўз вақтида қайтарилиши таъминоти сифатида «ПППППП» хусусий корхонасининг кафиллиги тақдим этилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни 1 тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил 30 сентябр ҳолатига муддати ўтган фоизидан 270.420.000 сўм қарздорликка йўл қўйилган. шбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлардан солидар тартибда кредит тўловларидан бўлган 3.150.000.000 сўм асосий ва муддати ўтган фоизидан 270.420.000 сўм жами 3.420.420.000 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўлов амалга оширганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, қарздорлик тўғрилигини, суд жараёнида қисман тўлов амалга оширганлигини, қолган муддати ўтган қарзларини тўлаб беришлиги учун муддат беришни сўраган бўлсада, лекин ишни кўриш қолдирилган кун, яъни ушбу куни келмади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган қўшимча жавобгарлар шу куни ва дастлабки суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси қтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва қўшимча жавобгарлар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. ФК 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки 2 бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) 3 шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 25 ноябрда 240-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Кўп қаватли турар жой қуриш мақсадида қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш” учун 24 ой (шундан кредитнинг асосий қарзига нисбатан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан 3.150.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида, 2024 йил 26 ноябр куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «ВВВВВВга тегишли Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчаси 115- уйда жойлашган, кадастр рақами 16:10:42:01:02:0351, 540.00 кв. метр бўлган, “Қурилиши 2 та 7 қаватли 1-қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ва турар жой биноси” бино иншоотлари ва «ЖЖЖЖЖЖ» МЧЖга тегишли бўлган 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами LSY223342471, кузов рақами LSGZ53L9PS003228, давлат рақами 01100WFA бўлган “Малибу-2” автомашинаси гаровга қўйилган. Шунингдек, кредит таъминоти сифатида 2024 йил 25 ноябрда 01сонли кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра ажратилган кредит маблағи бўйича тўловларни ўз вақтида қайтарилиши таъминоти сифатида «ПППППП» хусусий корхонасининг кафиллиги тақдим этилган. Кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвали асосида қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 5 санасига қадар қоплаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил 30 сентябр ҳолатига 270.420.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорликка йўл қўйилган. шбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. шдаги ҳужжатлар, хусусан, банк томонидан қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабнома ва маълумотномалардан кўринишича кредит тўловлари тўлов жадвалида белгиланган муддатда тўлаб борилмаган. 4 Кредит шартномасининг 4.1-бандида, қарз олувчи томонидан шартномада белгиланган муддатларда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганида банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлиши назарда тутилган. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. шбу ҳолатда 2024 йил 30 сентябр ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 270.420.000 сўм қарздорликка йўл қўйилганлиги кредит тўловларини қайтариш жадвали жавобгар томонидан бузилганлигидан далолат беради. Бундан кўринадики, даъвогарнинг кредит тўловларидан бўлган 3.150.000.000 сўм асосий ва муддати ўтган фоизидан 270.420.000 сўм жами 3.420.420.000 сўм ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган. Шунингдек, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида 2024 йил 26 ноябр куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра «ВВВВВВга тегишли Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчаси 115-уйда жойлашган, кадастр рақами 16:10:42:01:02:0351, 540.00 кв. метр бўлган, “Қурилиши 2 та 7 қаватли 1- қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ва турар жой биноси” бино иншоотлари ва «ЖЖЖЖЖЖ» МЧЖга тегишли бўлган 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами LSY223342471, кузов рақами LSGZ53L9PS003228, давлат рақами 01100WFA бўлган “Малибу-2” автомашинасига қаратишни сўраган. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу асосда, даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни гаров мулкларига қаратиш қисми ҳам асосли. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, кафиллик шартномасига кўра «ПППППП» хусусий корхонаси ҳисобидан кредит тўловларини солидар тартибда ундиришни сўраган. 5 Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 25 ноябрда тузилган 01-сонли кафиллик шартномасининг 1.2-бандига мувофиқ, кафил «ПППППП» хусусий корхонаси жавобгар томонидан ажратилган кредит маблағи ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятларни бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда банкнинг биринчи талабига биноан тўлаш мажбуриятини олган. ФК 293-моддасининг талабларига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 28-бандининг биринчи хатбошисида Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбурияти эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича кредит тўловларидан бўлган қарздорликни жавобгар ва кафил жавобгар ҳисобидан солидар ундириш талаби қонун ҳужжатлари ва кафиллик шартномаси шартларига мувофиқ асосли. Даъвогарнинг 2025 йил 5 декабр куни ҳолатига тақдим этган 1019/75-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар суд кунига қадар қисман тўлов амалга оширган, натижада муддати ўтган фоиз қарздорлиги 281.523.273 сўм ва муддати келмаган асосий қарзи 2.625.000.000 сўм жами 2.906.523.273 сўмни ташкил этган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва кафил ҳисобидан солидар тартибда кредит тўловларидан муддати ўтган фоиз қарздорлиги 281.523.273 сўм ва муддати келмаган асосий қарзи 2.625.000.000 сўм жами 2.906.523.273 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни, қолган талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. 6 Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 68.408.400 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «ААААААА» АТБ манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. «ВВВВВВ ва «ПППППП» хусусий корхонаси ҳисобидан солидар тартибда «ААААААА» АТБ фойдасига кредит тўловларидан муддати ўтган фоиз қарздорлиги 281.523.273 сўм ва муддати келмаган асосий қарзи 2.625.000.000 сўм (шундан 700.000.000 сўм муддати ўтган) жами 2.906.523.273 сўм ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. ндирув, 2024 йил 26 ноябр куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномасига кўра «ВВВВВВга тегишли Чуст тумани, Садача МФЙ, Тошкент кўчаси 115-уйда жойлашган, кадастр рақами 16:10:42:01:02:0351, 540.00 кв. метр бўлган, “Қурилиши 2 та 7 қаватли 1-қаватида савдо маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ва турар жой биноси” бино иншоотлари ва «ЖЖЖЖЖЖ» МЧЖга тегишли бўлган 2023 йилда ишлаб чиқарилган двигатель рақами LSY223342471, кузов рақами LSGZ53L9PS003228, давлат рақами 01100WFA бўлган “Малибу-2” автомашинасига қаратилсин. Республика бюджетига жавобгар «ВВВВВВ ҳисобидан 68.408.400 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг қтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 7