← Назад
Решение #2837098 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2502/4668-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Х. Абдураимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С. Умаралиев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
С.Умаралиевнинг раислигида, судьялар Ш.Абдухаликов ва Т.Атабоевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида,
даъвогар вакили А.Косимов (2025 йил 28 январдаги ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари Қ.Нурумбетова, Ш.Мирзоев (2025 йил 5 декабрдаги
№05/12-2-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси “ rk f rm ll
it” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, “Buh r zt ks” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 50 471 627,89 сўм ундириш ҳақидаги даъво
аризаси
юзасидан
Андижон
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025 йил 10 октябрь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан “Buh r zt ks”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти
асосида иш ҳужжатлари билан биргаликда видеоконференцалоқа режимида
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринда матнларда палата деб юритилади) “ rk
f rm ll it” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Buh r
zt ks” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
матнларда жавобгар деб юритилади)дан 50 471 627,89 сўм ундиришни
сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 13 744 111,11 сўм қарз, 41 200 сўм почта харажати,
Республика бюджетига 274 882,22 сўм давлат божи ундирилган. Даъвогардан
Республика бюджетига 734 550,34 сўм давлат божи ундирилган. Даъвони
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан
апелляция шикояти берилган.
Шикоятда биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ
аниқламаганлиги, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 декабрь ҳолатига
даъвогарнинг 67 176 480 сўм қарздорлиги мавжудлиги юзасидан солиштирма
далолатнома тасдиқланганлиги, даъвогар томонидан етказиб берилган давал
ҳом-ашёлар юк хатлари асосида даъвогарга қайтариб юборилганлиги, юк
хатлари даъвогар ходимлари томонидан имзоланиб олинганлиги, суд юк
хатлари асосида хом-ашёлар қайтариб олинганлиги аниқланмаганлиги,
мазкур маҳсулотларнинг даъвогарга қайтариб юборилганлиги тўғрисидаги
далолатнома маҳсулот ҳажми нотўғрилиги асоси билан тасдиқлаш рад
этилганлиги, мазкур ҳолат маҳсулотни олинганлигини рад этиш учун асос
ҳисобланмаслиги каби важлар баён этилиб, Андижон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда
келтирилган важларни такрорлашиб, даъвогарга тегишли автотранспорт
воситаларида 2024 йил октябрь ойига қадарли даъвогар томонидан етказиб
берилган
ярим
тайёр
маҳсулотлар
ва
аксессуарлар
қайтариб
юборилганлигини, далолатномалар ҳайдовчилар томонидан имзоланиб қабул
қилиб олинганлигини, бироқ далолатнома асосида қабул қилиб
олинганлигини
тасдиқловчи
ҳужжатлар
жамиятга
қайтариб
юборилмаганлигини, даъвогар билан муносабатлар собиқ раҳбар томонидан
олиб борилганлигини, ҳозирда даъвогардан ҳақдорлиги мавжудлигини, бу
ҳақда
тарафлар
ўртасида
солиштирма
далолатнома
расмийлаштирилганлигини билдиришиб, биринчи инстанция судининг
13 744 111 сўм қарздорлик ва суд ҳаражатини ундириш ҳақидаги ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятга нисбатан
эътироз билдириб, жавобгар билан тузилган шартномага асосан жавобгарга
турли ҳилдаги аксессуар ва ярим тайёр маҳсулотлар етказиб берилганлигини,
етказиб
берилган
маҳсулотлар
юзасидан
далолатномалар
расмийлаштирилганлигини, бажарилган ишлар учун жавобгарга тўловлар
амалга оширилганлигини, жавобгарнинг бажарилган ишлар юзасидан
67 176 480 сўм ҳақдорлиги мавжудлигини, даъво аризада мазкур ҳақдорлик
сингиштирилиб тақдим этилганлигини, жамият томонидан жавобгарга
етказиб берилган мато ва бошқа маҳсулотлар қайта ҳисоб-китоб қилинганда
80 920 591,10 сўмни ташкил этишлиги аниқланганлигини, жавобгар
жамиятга қайтариб юборилган етказиб берилган давал хом-ашёларининг
ортган қисми жамиятга етиб келмаганлигини, шикоят важида қайд этилган
ходимлар жамият ишчилари ҳисобланмаслигини, ушбу ҳолатлар юзасидан
ҳисоб-фактура ёки далолатнома расмийлаштирилмаганлигини, жавобгар
2024 йил якуни билан юборилган қолдиқ маҳсулотлар бўйича ҳисобот
расмийлаштирганлигини, биринчи инстанция суди асосли равишда даъвони
қисман қаноатлантирганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад этиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Апелляция инстанция суди судлов ҳайъати шикоят важларини
муҳокама қилиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан,
биринчи
инстанция
суднинг
2025 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда
матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига биноан, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 27 апрелда
01/27-сонли хом-ашёни қайта ишлаш бўйича давал шартномаси тузилган
бўлиб, шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга давал хом-ашёларини
етказиб бериш ва тайёр маҳсулотлар учун тўловларни амалга ошириш,
жавобгар эса даъвогар томонидан етказиб берилган ҳом-ашёлардан
даъвогарнинг товар белгиси асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда
даъвогарга топшириш мажбуриятини олган.
Даъвогар 2023 йил давомида топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида жами 8 300 380 585 сўмлик ярим тайёр маҳсулотлар жавобгарга
топширилган бўлиб, жавобгар томонидан етказиб берилган ярим тайёр
маҳсулотлар юзасидан 2 430 193 701,60 сўмлик ишлар бажарилган ва
бажарилган ишлар учун даъворгар 2 363 017 221,60 сўм тўлов амалга
оширган.
Шартноманинг 2.5-бандида, буюртмачининг омборида маҳсулот ёки
алоҳида бутловчи қисмларнинг етишмовчилиги аниқланса, пудратчи
буюртмачига ҳар бир етишмаётган бирлик учун унинг аниқланган вақтида
буюртмачи томонидан белгиланган таннархини тўлаши, 2.7-бандида, хом
ашё ва хом ашёни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган тайёр маҳсулотга
эгалик қилиш ҳуқуқи буюртмачига тегишли эканлиги, пудратчи
ишлатилмаган хом ашёни буюртмачига тайёр маҳсулот билан бирга
қайтариши лозимлиги белгиланган.
Даъвогар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида жавобгарга
топширилган 117 648 107,89 сўмлик ярим тайёр маҳсулотлар, ёрлиқлар ва
бошқа
ашёлари
фойдаланилмаганлиги
ва
даъвогарга
қайтариб
топширилмаганлиги аниқланган.
Даъвогар жавобгарга етказиб берилган ярим тайёр маҳсулотларнинг
қийматини тўлаб бериш юзасидан 2025 йил 10 февраль кунги 438-сонли
ҳамда 1 май кунги 463-сонли талабномалари почта алоқа хизмати орқали
юборилган. Бироқ талабномалар оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг палата даъвогар манфаатида жавобгардан қўшилган
қиймат солиғи билан ҳисобланган жами 117 648 107,89 сўм қайтариб
берилмаган товар қийматининг жавобгарнинг томонидан кўрсатган
хизматлардан бўлган 67 176 480 сўм ҳақдорлигини чегирган ҳолда қолдиқ
50 471 627,89 сўмни ундириб беришни сўраб судга даъво аризаси билан
мурожаат этган.
Биринчи инстанция суди жавобгар томонидан қайтариб бериши лозим
бўлган даъвогар томонидан етказиб берилган ярим тайёр маҳсулотлар
миқдори ва унинг қиймати аниқланган 1 121 475,12 дона қиймати
80 920 591,10 сўмлик ярим тайёр маҳсулотлар даъвогарга қайтарилмаганлиги
аниқланган.
Даъвогар даъво аризасида жавобгарнинг бажарилган ишлар юзасидан
67 176 480 сўм ҳақдорлигини ҳисобга олганлигини инобатга олиб,
80 920 591,10 сўм ярим тайёр маҳсулотлардан 67 176 480 сўм ҳақдорликни
сингиштириб 13 744 111,11 сўм қарздорликни ундириш ҳақида тўхтамга
келган.
ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Юқоридагиларга асосан биринчи инстанция суди даъвогарни
50 471 627,89 сўм ундириш талабини қисман 13 744 111,11 сўмга
қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 278-моддаси биринчи қисмининг
1-бандига биноан, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини
(протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтириган
важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
Даъвогар жавобгарнинг бажарилган ишлар қиймати юзасидан
67 176 480 сўм ҳақдорлиги мавжудлигига эътироз билдирмаган ҳамда
шартномага асосан кўрсатилган ҳизматлар юзасидан ҳақдорлиги мавжудлиги
тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз
тасдиғини топади.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 30 октябрь кун ҳолатига жавобгарда
1 121 475,120 дона ярим тайёр маҳсулотлар қолдиқда мавжудлиги юзасидан
ҳисобот электрон тартибда тасдиқланган.
Жавобгар 2024 йил июнь, август ва сентябрь ойларида юк хатларига
асосан даъвогарга юборилганлиги асоси билан келишмайди, чунки ушбу юк
хатлари асосида топширилган маҳсулотлар даъвогар ҳодимлари
ҳисобланмайди ва уларга мазкур маҳсулотларни олиш юзасидан белгиланган
тартибда расмийлаштирилган ишончномалар тақдим этилмаган.
Шунингдек, мазкур юк хатларида ярим тайёр маҳсулотлар
юборилаётганлиги акс эттирилмаган ва тарафлар ўртасида тузилган қолдиқ
маҳсулотлар ҳисоботи 2024 йил 30 октябрь куни тарафлар томонидан
тасдиқланган.
Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд
харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар
апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 137 442 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни, Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим
топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 276, 278, 280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Buh r zt ks” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган
апелляция шикояти қаноатлантирилмасин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 октябрь кунги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўланган 137 442 сўм давлат божи ва
41 200 сўм почта ҳаражати “Buh r zt ks” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
“Buh r zt ks” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозит хисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Мазкур қарор устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат
ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин.
Раислик этувчи:
С. Умаралиев
ҳайъат аъзолари:
Ш. Абдухаликов
Т. Атабоев