← Назад
Решение #2837099 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
13 046 символов
4-1902-2502/8716-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 9 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили АА (22.07.2025 йилдаги 18-2-19/969-сонли ишончнома
асосида), жавобгар раҳбари ББ (паспорт асосида), учинчи шахс Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими вакили СС
(03.12.2025 йилдаги 7-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг жавобгар “БББ” хусусий корхонасига нисбатан 2020 йил 7
декабрда берилган АС №ХХХ-сон лицензиянинг амал қилиш муддатини
олти ойга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида,
видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади)
Шеробод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “БББ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га 2020 йил 7 декабрда берилган АС №ХХХ-сон лицензиянинг
амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Суднинг 24.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими низонинг
предметига нисбатан мутстақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни
такрорлаб, жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганиш давомида лицензия
талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлигини, бироқ жавобгарга
2020 йил 7 декабрда берилган АС №ХХХ-сон лицензиянинг амал қилиш
муддати 07.12.2025 йилда тугаганини, жавобгар лицензия олиш бўйича
қайтадан мурожаат қилиши лозимлигини билдириб, ариза талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, ариза талабларини
тан олиб, фаолиятида ўтказилган ўрганишда аниқланган камчиликлар тўғри
эканлигини, бироқ ҳозирги кунда аризачи томонидан аниқланган
камчиликларни тўлиқ бартараф этганлигини, бундан ташқари ўзига 2020 йил
7 декабрда берилган АС №ХХХ-сон лицензиянинг амал қилиш муддати ҳам
07.12.2025 йилда тугаганини билдириб, аризани рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакиллари, ариза талабини
такрорлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликлар
бўйича унга огоҳлантириш хати берилгани, ҳозирда камчиликлар жавобгар
томонидан бартараф этиш чоралари кўрилганини билдириб, ишни қонуний
ҳал этишни сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
суд
мажлисида
берган
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи
қисмида
Ўзбекистон
Республикасида
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб
чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция
нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона
Низом”нинг 25-иловасидаги нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспортининг
9-қисми “л” бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон
қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи
юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат
реестридан ўтказилганлиги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июль кунидаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 32-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лицензиянинг
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги
ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд
томонидан амалга оширилади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниланишича, жавобгар “БББ” хусусий
корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси “Ўзэнергоинспекция” томонидан “Сурхондарё вилояти,
Шеробод тумани, “Лойлиқ” маҳалласида жойлашган Автомобилларга газ
қуйиш шахобчаси орқали суюлтирилган углеводород газини сотиш” бўйича
2020 йил 7 декабрда АС №ХХХ-сонли лицензия берилган.
Ўзбекистон Респуубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июль
кунидаги 473-Ғ-сонли фармойишига асосан жавобгар фаолиятида амалдаги
қонунчилик ва норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда рухсатнома
шартларининг бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва
норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда лицензия шартларининг
қуйидаги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича
техноген хавф юқори зоналар (ТХЮЗ) паспорти ишлаб чиқилмаганлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
2 октябрдаги 784-сонли қарори билан тасдиқланган “Саноат чавфсизлигини
экспертизадан ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича ўз иш муддатини ўтаб бўлган техник
қурилма яроқлилиги бўйича эксперт ташкилотлардан хулоса олинмаганлиги
аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш
бўйича жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлими томонидан юборилган 15.08.2025 йилдаги
огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, аниқланган камчиликлар
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими
томонидан 2025 йил 16 октябрь кунида аризачи номига 21/6-сонли алоқа хати
киритилиб, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф
этишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.
Шунга кўра, аризачи томонидан судга ариза киритилиб, жавобгарга
2020 йил 7 декабрда берилган АС №ХХХ-сон лицензиянинг амал қилиш
муддатини олти ойга тўхтатиб туриш сўралган.
Бироқ, жавобгарга 2020 йил 7 декабрда берилган АС №ХХХ-сон
лицензиянинг амал қилиш муддати 2025 йил 7 декабрь куни тугаганлиги
аниқланди.
Қонуннинг 16-моддасига кўра, фаолиятнинг лицензияланадиган
турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун лицензиялар уларнинг
амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, бундан қуйидагиларни
амалга ошириш учун лицензиялар мустасно:
тиббий фаолият;
фармацевтика фаолияти;
минерал
ўғитларнинг,
ўсимликларни
ҳимоя
қилиш
учун
фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси
бўйича фаолият;
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги
маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолият;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори
0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган
саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш,
сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти;
кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни
тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг хизматларини
кўрсатиш билан боғлиқ фаолият;
нефтни, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган
углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва
реализация қилиш соҳасидаги фаолият;
аффинаж фаолияти;
лотереялар ташкил этиш фаолияти;
букмекерлик фаолияти;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган
ўйинларни ташкил этиш фаолияти.
Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — ўн учинчи хатбошиларида
назарда тутилган фаолият турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун
лицензияларнинг амал қилиш муддатлари фаолиятнинг айрим турларини
лицензиялаш тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида
белгиланади, лекин бу муддатлар беш йилдан кам бўлмаслиги керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига
кўра узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддатини
узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда
тутилган тартибда ваколатли органга топширилади. Лицензиянинг амал
қилиш муддатини узайтириш лицензияни бериш учун назарда тутилган
тартибда амалга оширилади.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарга 2020 йил 7 декабрда берилган
АС №ХХХ-сон лицензиянинг амал қилиш муддати аризачи судга ариза
билан мурожаат қилганидан сўнг, яъни 2025 йил 7 декабрь куни
тугаганлигини
ҳамда
жавобгар
томонидан
янгидан
лицензия
олинмаганлигини инобатга олиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси бирични қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар
иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд, аризани қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, иш
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи
қисмининг 19-бандига асосан жавобгардан давлат божи ундирмасликни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “БББ” хусусий корхонасидан аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “БББ” хусусий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддат ичида
шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти (пртест) бериши мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров