Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9214 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6e465044-2497-49d9-9f30-f1ab5080dc72 Claim ID PDF Hash 24d2a683f44dd33c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 40 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
Рес ЖКнинг 229-моддаси Рес ЖК 229 law
Рес ЖКнинг 2291-моддаси Рес ЖК 2291 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ФКнинг 989-моддаси ФКнинг 989 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9214-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳар 2025 йил 09 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг жавобгар ***дан зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари М.Рахмонов, Ф.Ҳазратов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Икромов, И.Ҳафизов (ишончнома ва ордер асосида) Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси Ж.Ўктамов иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 46.129.963 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни қаноатлантириш сўради. Жавобгар вакили даъво аризасига эътироз билдириб, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида қурилиш ишлари қилинганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Прокурор даъвони рад қилиш тўғрисида фикр билдирди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро вилоят ИИБ тезкор–қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармасининг 2025 йил 3 майдаги 16/1898-сонли хатига асосан даъвогар мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганишда жавобгар томонидан Бухоро тумани “Боғдашт” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига ижарага берилган суғориладиган экин ер майдонида қурилиш ишлари бажарилганлиги аниқланган ва ер майдони қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши натижасида 46.129.963 сўм зарар ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 40-моддасида ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қуйидагиларни бажариши бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ер участкаларининг ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда қоплаши шартлиги белгиланган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бухоро туман ИИБнинг 2025 йил 29 июндаги жиноят ишини қўзғатишдан рад қилиш қарори билан жавобгар иш юритувчиси Икромов Анвар Бахшиллоевич ушбу фермер хўжалигига туманнинг “Шергирон” ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 5705-контуридаги ернинг суғориладиган (боғ) экин ер майдонлари эканини била туриб, мазкур контурдаги 700 кв.метр 71 балл бонитетли мевали боғни ер майдонини ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб олиб, боғда етиштириладиган меваларни қуритиб олиш ва сақлаш учун музлатгич қуриш мақсадида, ўзига туман ҳокими қарори билан узоқ йиллик ижарага берилган боғ ҳудудидаги ерни 400 кв.метр қисмига музлатгич қуриш учун бетон ишлари ўзбошимчалик билан бажариш орқали қишлоқ хўжалигига 46.129.000 сўм моддий зарар етказганлиги, ушбу зарар ҳозирги кунда анча миқдорни ташкил қилиши, унинг ҳаракатларида Ўз.Рес ЖКнинг 229-моддаси билан таснифлаб бўлмаслиги, шунингдек ўзига бириктирилган ерга нисбатан ижара ҳуқуқи орқали вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, А.Икромов бошқа бировга тегишли бўлган ер участкани ўзбошимчалик билан эгаллаб олмаганлиги, уни ҳаракатларини Ўз.Рес ЖКнинг 2291-моддаси 2-қисми билан баҳолаб бўлмаслиги сабабли жиноят иши кўзғатиш рад қилинган. Мазкур қарор қонуний кучда бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, “ gr g rd n X n d b” фермер хўжалигининг 28.04.2025 йилдаги 6-сонли буйруғига асосан, Икромов Анвар Бахшиллоевич 2025 йил 28 апрелдан “ gr g rd n X n d b” фермер хўжалиги иш юритувчи лавозимига ишга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ФКнинг 989-моддасининг биринчи, иккинчи қисмига кўра, юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди. Ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ, меҳнат шартномаси асосида, шунингдек фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида иш бажараётган фуқаролар, агар бунда ишларни бехатар олиб бориш юзасидан тегишли юридик шахснинг ёки фуқаронинг топшириғи бўйича ёки назорати остида ҳаракат қилган бўлсалар ёки ҳаракат қилишлари лозим бўлган бўлса, ходимлар деб эътироф этиладилар. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Шунингдек, жавобгар томонидан даъво талабида кўрсатилган 46.129.963 сўм зарар суммаси суд мажлиси кунига қадар тўланмаган. Суд жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган важлари билан қўшилмайди, чунки мазкур важлар иш ҳужжатлари билан аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ инкор қилинади. Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати хамда республика бюджетига 922.599.26 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 184-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 46.129.963 сўм зарар ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ***дан республика бюджети фойдасига олдиндан тўланган 922.599.26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова