Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9240 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID efa0956e-6e1a-4364-82d0-129d36d540ab Claim ID PDF Hash 5265ad613cf0ae8d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
онуни 46-моддаси онуни 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9240-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 09 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, аризачи *** жавобгар ***га нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакиллари Ф.Жўраев, А.Бўронов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Шамсидинов иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи *** (матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-бандига асосан маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилмаганлик учун реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда, ушбу ҳуқубузарлик содир этилган кундан бир йил давомида такроран содир этилганда реализация қилинган махсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима яъни 20.200.000 сўм миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари аризани қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари аризани тан олиб, моддий аҳволини инобатга олиб камроқ жарима қўллашни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, аризачи вакилларининг тушунтиришлари эшитиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан 2025 йил 02 июлдаги DN-134-сонли буйруқ ва тасдиқланган дастур асосида жавобгарнинг техник регламентлар, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларини тартибга солишга доир қонунчиликка риоя этилиши бўйича 2023 йил 05 майдан 2025 йил 13 майга қадар бўлган фаолияти даври текширилган. Текшириш ўтказиш тартиби ва муддатлари бузилмаган. Текширишда жавобгар томонидан ишлаб чиқарилаётган 1К60-маркали темир-бетон калонна махсулотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 43-сонли қарорининг 4-иловаси, 44- бандига асосан Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган махсулотлар рўйхатига киритилган. Жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган ва жавобгар раҳбари томонидан далолатнома эътирозсиз имзоланган. Аризачи томонидан жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ6240-сонли Фармонининг 12-бандига асосан маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилмаганлик бир йил давомида такроран содир этилганда реализация қилинган махсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима яъни 20.200.000 сўм миқдорда молиявий жарима суммасини бир ойлик муддатда ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2025 йил 13 майдаги 2584-сонли талабнома хати юборилган. Жавобгар томонидан 20.200.000 сўм молиявий жарима суммаси тўланмаганлиги сабабли аризачи ариза талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармони (матнда Фармон деб юритилади)нинг 12-бандига асосан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун: а) маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга: ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда – реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда, ушбу ҳуқубузарлик содир этилган кундан бир йил давомида такроран содир этилганда реализация қилинган махсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима кўринишидаги таъсир чоралари белгиланган. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади) 46-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи ёки импорт қилувчи томонидан қонунчиликда ва техник регламентда маҳсулотга доир назарда тутилган мажбурий талабларга риоя этилмаган тақдирда, уларга нисбатан: ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда - мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг эллик фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади; худди шундай ҳуқуқбузарлик ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилган кундан эътиборан бир йил давомида такроран содир этилганда — мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг юз фоизигача миқдорда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган жарима тарзидаги молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари, сотувчилар ёки импорт қилувчилар содир этилган ҳуқуқбузарликда айбдорлигини тан олган ва молиявий санкциялар суммаси бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар мустасно. Жавобгар томонидан қонунчиликда ва техник регламентда маҳсулотга доир назарда тутилган мажбурий талабларга риоя этилмаганлик ҳолати иш ҳужжатларидаги текшириш далолатномаси, реализация қилинган маҳсулот ҳақида маълумотнома, огоҳлантириш хати, кўрсатма хати, талабнома хати даъвогар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда ариза талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд мазкур ариза талабини қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан Фармоннинг 12-банди ва Қонуннинг 46-моддасига асосан маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилмаганлик учун ҳуқуқбузарлик бир йил мобайнида содир этилганлиги, жавобгарнинг моддий аҳволидан келиб чиқиб, мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг олтмиш фоизи миқдорида, яъни (20.200.000 сўм х 60%) 12.120.000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва жарима суммасини аризачининг махсус ҳисобварағига ундиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни, мазкур тоифадаги ишлар юзасидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 169- 176-180, 186, 192, 215-217, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-банди ва “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 46-моддасининг иккинчи қисмига асосан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга риоя этилмаганлик учун мажбурий талабларга мувофиқ бўлмаган, реализация қилинган маҳсулот қийматининг олтмиш фоизи миқдорида 12.120.000 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Мазкур 12.120.000 сўм молиявий жарима суммаси аризачи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг махсус ҳисобварағига ундирилсин. Жавобгар ***дан аризачи *** фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья А.Раҳматова