← Назад
Решение #2837117 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 20 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
11 631 символов
4-1902-2502/8534-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 9 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи вакили АА (22.07.2025 йилдаги 18-2-19/969-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили ББ (ишончномасиз), учинчи шахс Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими вакили СС
(03.12.2025 йилдаги 7-сонли ишончнома асосида) ҳамда Сурхондарё вилояти
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили СС (02.12.2025 йилдаги 1/2/214089-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 6 майда
берилган №756489-сонли рухсатноманинг амал қилиш муддатини олти ойга
тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Шеробод
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида,
видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси (бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади)
Шеробод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)га 2025 йил 6 майда берилган №756489-сон
рухсатноманинг амал қилиш муддатини олти ойга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суднинг 10.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро
хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилояти
Фавқулотда вазиятлар бошқармаси низонинг предметига нисбатан мутстақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни
такрорлаб, жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганиш давомида рухсатнома
талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланганлигини, бироқ ҳозирги кунда
аниқланган камчиликлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилганини
билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили, ариза талабларини тан
олиб, фаолиятида ўтказилган ўрганишда аниқланган камчиликлар тўғри
эканлигини, бироқ ҳозирги кунда аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф
этилганини билдириб, аризани рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги
қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими вакили, ариза талабини
такрорлаб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликлар
бўйича унга огоҳлантириш хати берилгани, ҳозирда камчиликлар жавобгар
томонидан тўлиқ бартараф этилганини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Сурхондарё вилояти
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили ўзининг суддаги тушунтиришида,
ҳақиқатдан ҳам жавобгар томонидан камчиликлар тўлиқ бартараф
этилганини билдириб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
суд
мажлисида
берган
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи
қисмида
Ўзбекистон
Республикасида
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб
чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция
нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим
орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона
Низом”нинг 25-иловасидаги нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Паспортининг
9-қисми “л” бандида, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон
қарори билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи
юқори бўлган зоналар кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат
реестридан ўтказилганлиги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июль кунидаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 32-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лицензиянинг
ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги
ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг
бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс
томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф
этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан,
ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд
томонидан амалга оширилади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниланишича, жавобгар “БББ”
масъулияти чекланган жамиятига “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси томонидан “Автомобилларга ёнилғи қуйиш
станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш
ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса” бўйича 2025 йил 6
майда №756489-сонли рухсатнома берилган.
Сурхондарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари
томонидан Термиз туман прокуратурасининг 2025 йил 13 октябрь кунидаги
10.5-10-25-сонли тақдимномасига асосан Сурхондарё вилоят ҳудудидаги
мавжуд кўчма контейнер автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобча
(АЁҚШ)ларнинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида жавобгар фаолиятида амалдаги қонунчилик ва
норматив-техник ҳужжатлар талаблари ҳамда лицензия шартларининг
қуйидаги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
30 июндаги 152-сонли қарори билан тасдиқланган “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича
техноген хавф юқори зоналар (ТХЮЗ) паспорти ишлаб чиқилмаганлиги;
- Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш
объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги 57-сонли қонунининг
20-моддасига асосан мажбурий мажбурий суғурта қилинмаганлиги;
- Ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслар тайинланмаганлиги;
- Оператор хонасида автоматик хабарлаш воситалари мавжуд эмаслиги
аниқланган.
Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш
бўйича жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси
томонидан юборилган 16.10.2025 йилдаги 13-01/196-сонли огоҳлантириш
хати оқибатсиз қолдирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат,
радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими
томонидан 2025 йил 15 октябрь кунида аризачи номига 21/-5-сонли алоқа
хати киритилиб, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф
этишда амалий ёрдам кўрсатиш сўралган.
Шунга кўра, аризачи томонидан судга ариза киритилиб, жавобгарга
2025 йил 6 майда берилган №756489-сон рухсатноманинг амал қилиш
муддатини олти ойга тўхтатиб туриш сўралган.
Бироқ, судга учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан 26.11.2025 йилдаги
31-19-сонли алоқа хати тақдим этилиб, унга кўра, жавобгар фаолиятида
аниқланган камчиликларнинг барчаси тўлиқ бартараф этилганлиги баён
қилинган.
Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Сурхондарё
вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили ўзининг суддаги
тушунтиришида, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликлар жавобгар
томонидан тўлиқ бартараф этилганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Шу сабабли суд, жавобгар фаолиятида аниқланган камчиликлар
жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилганлигини инобатга олиб,
аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси бирични қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар
иқтисодий судларда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан суд, аризани қаноатлантиришни рад этишни,
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, иш
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилганлигини инобатга олиб,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси биринчи
қисмининг 19-бандига асосан жавобгардан давлат божи ундирмасликни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,215-222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддат ичида
шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда
апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация
шикояти (пртест) бериши мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров