← Назад
Решение #2837136 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 477 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2930-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа туман
2025 йил 9 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар – “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик. жамиятининг, жавобгар –
Якка тартибдаги тадбиркор T jib v Furk t Zu riddin vi h ҳисобидан
29 724 799,89 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Солиев
(2025 йил 23-январдаги 06-192-сонли ишончнома)нинг иштирокида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Якка
тартибдаги тадбиркор T jib v Furk t Zu riddin vi h (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 29 724 799,89 сўм қарздорлик ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли судга даъво ариза
киритганлигини шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар ҳам
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини
билдириб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришини сўради.
Суд мажлисида жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Шунингдек, жавобгар томонидан суд мажлисига қадар илтимоснома
тақдим қилиб, қарздорликни тан олишини ва тўлаб қўйишини билдириб, ишни
ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқшни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик
жамияти Хонобод шаҳар электр таъминоти корхонаси ва Якка тартибдаги
тадбиркор T jib v Furk t Zu riddin vi h ўртасида 2025 йил 28 январь куни
540008-сонли юридик шахслар учун энергия таъминоти шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан Хонобод шаҳар электр таъминоти корхонаси
ва жавобгар ўртасида истеъмол қилинган электр энергия учун
2025 йил 1 ноябрь ҳолатига ўзаро тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва
таққослаш далолатномасига асосан жавобгарни 29 724 799,89 сўм қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогар қарздорликни бартараф этиш бўйича жавобгарга огоҳлантириш
хати юборган. Бироқ жавобгар огоҳлантириш хатини оқибатсиз қолдирган. Шу
сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
фойдаланилган электр энергиядан бўлган 29 724 799,89 сўм сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра
(Энергия таъминоти шартномаси) энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 477-моддаси биринчи
қисмига мувофиқ (Энергия таъминоти шартномаси бўйича жавобгарлик)
энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим
даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу
туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг
ўрнини қоплаши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 333-моддасига кўра
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беришлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатига илова
қилинган солиштирма далолатнома, тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактура ҳамда даъвогар вакилининг кўрсатувлари билан ўз
исботини топади ва уни қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгардан Республика бюджетига 594 495,99 сўм давлат божи, даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - Якка тартибдаги тадбиркор T jib v Furk t Zu riddin vi h
ҳисобидан:
-даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
фойдасига 29 724 799,89 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 594 495,99 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.М.Ахматбеков
4-1705-2502/2930-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Қўрғонтепа туман
2025 йил 9 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.М.Ахматбеков
раислигида, судья ёрдамчиси А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар – “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг, жавобгар –
Якка тартибдаги тадбиркор T jib v Furk t Zu riddin vi h ҳисобидан
29 724 799,89 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили И.Солиев
(2025 йил 23-январдаги 06-192-сонли ишончнома)нинг иштирокида Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий судининг суд мажлислари залида ўтказилган кўриб
чиқиб, Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
даъвогар - “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - Якка тартибдаги тадбиркор T jib v Furk t Zu riddin vi h
ҳисобидан:
-даъвогар - “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
фойдасига 29 724 799,89 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 594 495,99 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Н.М.Ахматбеков