Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2503/9260 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d34aec1e-8121-4794-860b-c4e8223b6282 Claim ID PDF Hash 33cf0383183ce481... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддаси ажримда жавобгарга ИПК 2034 law
Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддаси Шу сабабли суд ишни ИПК 2034 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9260-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 09 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Раҳматова , даъвогар ***нинг жавобгар ***дан кўрсатилган хизматлар ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 1.902.947 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада, эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 августда JSh/1924-сонли объектни қўриқлаш шартномаси тузилиб, унга кўра даъвогар томонидан қўриқлаш хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.2-бандига кўра, буюртмачи кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоизи миқдоридаги тўловни ижрочининг ҳисобварағига ўтказиб бериши лозимлиги келишилган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2024-2025 йиллар давомида жами 1.902.947 сўмлик қўриқлаш хизматлари кўрсатилган, тўловни келишилган муддатда ўз вақтида тўланмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида қолдиқ муддати ўтган 1.902.947 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса 2 - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддасига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги кўрсатилган хизматлар ҳақидан 1.902.947 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, далолатнома, смета, солиштирма далолатномаси ва огоҳлантириш хати нусхалари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаган, бу ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотнома ва солиштирма далолатнома билан тасдиқланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.902.947 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 20342035-моддаларини қўллаб, суд Қ Р Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 1.902.947 сўм кўрсатилган хизматлар ҳақи, олдиндан тўланган 412.000 сўм давлат божи ва 41.200 почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақаси берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Раҳматова