Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14615 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Мунаввар замин
Source ID a604102d-371b-4846-864c-1c974a32ef0c Claim ID PDF Hash fa33016d18c461d3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14615-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 9 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар “Мунаввар замин” ФХдан 10 426 380 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Халилов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб “Мунаввар замин” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 426 380 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилганлиги ҳақида маълумот тақдим этиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2025 йил 18 апрель куни энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 24 январь ҳолатига 10 426 380 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Мунаввар замин” ФХдан даъвогар “Фарғона электр тармоқлари ҳудудий корхонаси” АЖга 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Мунаввар замин” ФХдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров