Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6531 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 96d15f5e-a1c5-4154-b9bd-1630444ae8ea Claim ID PDF Hash 904ede81dc81b44e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФКнинг 326-моддаси суд ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6531-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 09 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 6 августдаги 06/02-1721-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан 58 407 156 сўм асосий қарз ва 17 786 307 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “А” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар) “Б” фермер хўжалиги(кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) истеъмолчи)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан58 407 156 сўм асосий қарз ва 17 786 307 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг 127,128,170-моддаси талаблари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қамаши туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида 2025 йил 6 январда улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида №321212-сонли шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига муддати ўтган 58 407 156 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирилган ва ёзма равишда талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини натижасиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун қолдиқ 58 407 156 сўм асосий қарз учун бугунги кунга қадар тўловларни асоссиз равишда амалга оширмай, шартнома бўйича олган мажбуриятларини бажармай келган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин. Шу сабабли даъвогар томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 58 407 156 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг шартнома бўйича жами 58 407 156 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатномалар, талабнома ҳамда суд мажлисида даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабларини 58 407 156 сўм асосий қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди ҳамда даъво аризасининг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 17 786 307 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сон қарори 10-банди биринчи хатбошисида қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25 - 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 15-бандида товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 17 786 307 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома ва қонун талабларига мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 58 407 156 сўм асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4бандида,ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 17 786 307 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволини оғирлаштиришни, мажбуриятларни бажарилиш даражаси ва даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 17 786 307 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 5 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 1 523 869,26 сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” фермер хўжалигидан ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан 58 407 156 сўм асосий қарз ва 5 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 1 523 869,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode Б.У. Махмудов