← Назад
Решение #2837172 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6529-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 09 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А (2025 йил 6 августдаги 06/02-1721-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Б” фермер
хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 96 019 656 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар
ва(ёки) жамияти) судга жавобгар “Б” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —
жавобгар ва/ёки қарздор)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 96 019 656 сўмни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида ИПКнинг 127,128,170-моддаси талаблари
асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги,
жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергиясидан 96 019 656 сўм асосий
тўловлардан қарзи бўлганлигини, ушбу қарздорлик солиштирма далолатнома,
ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз ифодасини топганлиги, судга
даъво ариза тақдим қилингандан сўнг жавобгар томонидан 81 922 201 сўм
миқдорида пул маблағлари тўланганлиги, ушбу пул маблағлари жавобгарнинг
асосий қарздорлигига йўналтирилганлигини тушунтириб, жавобгар ҳисобидан
қолган асосий қарзни ундириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қамаши туман электр
таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида 2025 йил 06 январда тузилган 320645сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти шартнома
(кейинги ўринларда — шартнома)сидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”
ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, электр таъминоти шартномасига биноан
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки унинг электр таъминоти корхонаси
истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш
мажбуриятини олади, истеъмолчи эса фойдаланилган электр энергияси учун
ҳақни ўз вақтида тўлаш, электр энергияси истеъмол қилишнинг шартномада
назарда тутилган режимига риоя этиш, ўзи фойдаланаётган электр
тармоқларининг, электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ асбоб ва
ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолатини ҳамда хавфсизлигини
таъминлаш мажбуриятини олади. Электр таъминоти шартномасининг тарафлар
учун мажбурий бўлган шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Электр таъминоти шартномаси юридик ёки жисмоний шахс билан у ҳудудий
электр тармоғига уланиш учун зарур ускуналарга, электр энергиясини ҳисобга
олиш асбобларига эга бўлган, шунингдек Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари талабларини бажарган тақдирда тузилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома шартларига мувофиқ
даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига муддати ўтган 96 019
656 сўм қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарз
суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирилган ва
ёзма равишда талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
натижасиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун қолдиқ 96 019 656
сўм асосий қарз учун бугунги кунга қадар тўловларни асоссиз равишда амалга
оширмай, шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларини бажармай
келган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга жавобгар ҳисобидан 96 019 656
сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган.
Жавобгарнинг шартнома бўйича жами 96 019 656 сўм қарздорликка йўл
қўйганлиги факти ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма далолатнома, талабнома ҳамда суд мажлисида даъвогар вакили
берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар
билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди.
Бироқ, даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгандан сўнг
жавобгар томонидан 81 922 201 сўм миқдорида пул маблағлари даъвогарнинг
ҳисоб рақамларига ўтказилган ва ушбу пул маблағлари жавобгарнинг 96 019 656
сўм асосий қарздорлигига йўналтирилган, аммо асосий қарзнинг 14 097 455сўм
қисми тўланмас(қопланмас)дан қолган.
Баён этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантирилиб, 14 097 455 сўм асосий қарзни жавобгардан ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмига кўра,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига асосан жами давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик
жамияти фойдасига 14 097 455 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 1 920
393,12сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов