← Назад
Решение #2837186 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 216 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/18-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХХХХ, судья
ёрдамчиси
ХХХХХХХХ
котиблигида,
аризачи
“Фармацевтика
маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМнинг жавобгар “Megafarm
medikal trade” МЧЖга тегишли 3-сонли дорихона филиали, дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун
2022 йил 29 октябрдаги 926-сонли лицензиясини бекор қилиш
тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакиллари Т.Казаков
(2024 йил 26 декабрдаги 41/01-17092-сонли ишончнома асосида),
Ж.Мухитдинов (2025 йил 9 декабрдаги 41/30-22365-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили Д.Қурбонов (раҳбар) иштирокида, суд
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ (бундан
буён матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб, “Megafarm
medikal trade” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
тегишли 3-сонли дорихона филиали, дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 29 октябрдаги
926-сонли лицензиясини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан қонунчилик
талаблари
бузилганлиги
ҳақида
маълум
қилиб,
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили аризани қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 216-моддасига кўра, ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда
тутилган қоидалар бўйича, Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишларни юритиш бобида белгиланган хусусиятлар
инобатга олинган ҳолда кўрилади.
Маълум бўлишича, жавобгарга дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий
буюмларини чакана реализация қилиш мустасно) фаолияти учун
926-сонли лицензия берилган. нинг амал қилиш муддати 2020 йил
16 октябрдан 2025 йил 16 октябргача бўлган.
Кейинчалик, 2022 йил 29 октябрда мазкур 926-сонли лицензия
доирасида жавобгарнинг Фарғона шаҳри, Маърифат МФЙ, Қувасой
кўчаси, 87-В уй манзилидаги филиалига ҳам дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий
буюмларини чакана реализация қилиш мустасно) фаолияти учун
лицензия берилган.
Аризачи
судга
мурожаат
қилиб,
жавобгар
томонидан
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганлиги важи билан унга
тегишли 3-сонли дорихона филиали, дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 29 октябрдаги
926-сонли лицензиясини бекор қилишни сўраган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд
мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг
содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари
бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат
қилувчи
органнинг
ваколатлари
бор-йўқлигини;
мазкур
ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик
назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Аниқланишича, жавобгарга дори воситалари ва тиббий буюмларни
чакана реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини
чакана реализация қилиш мустасно) фаолияти учун берилган 926сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2025 йил 16 октябрда тугаган.
Демак, 2022 йил 29 октябрда мазкур 926-сонли лицензия доирасида
жавобгарнинг Фарғона шаҳри, Маърифат МФЙ, Қувасой кўчаси, 87-В уй
манзилидаги филиалига дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана
реализация қилиш мустасно) фаолияти учун берилган лицензиянинг
ҳам амал қилиш муддати 2025 йил 16 октябрда тугаган.
Бундай ҳолатда суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги
ушбу
ишни
кўриб
чиқишда
ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси
бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини, текшириш
учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат
тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлаш зарурати йўқ
деб ҳисоблайди.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, жавобгарга дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш (бундан
офтальмология тиббий буюмларини чакана реализация қилиш
мустасно) фаолияти учун берилган 926-сонли лицензиянинг амал
қилиш муддати 2025 йил 16 октябрда тугаганлиги сабабли ўз-ўзидан
2022 йил 29 октябрда мазкур 926-сонли лицензия доирасида
жавобгарнинг Фарғона шаҳри, Маърифат МФЙ, Қувасой кўчаси, 87-В уй
манзилидаги филиалига дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана
реализация қилиш (бундан офтальмология тиббий буюмларини чакана
реализация қилиш мустасно) фаолияти учун берилган лицензиянинг
ҳам амал қилиш муддати 2025 йил 16 октябрда тугаганлигини инобатга
олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва
жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 222-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари аризачи
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ зиммасида
қолдирилсин.
Жавобгар “Megafarm medikal trade” МЧЖдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 93 750 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинганидан
кейин ўн кун ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
ХХХХХХХ