Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2501/6519 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 729ce8c4-7794-41eb-a784-06a7f072ef66 Claim ID PDF Hash 3593f8f51beeb57a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
суд ФКнинг 326-моддаси суд ФК 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6519-сонли иш ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2025 йил 09 декабрь Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудов раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А (2025 йил 6 августдаги 06/02-1721-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б (раҳбар) иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан 89 900 016 сўм асосий қарз ва 39 659 743 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “А” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда —даъвогар) “Б” фермер хўжалиги(кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) истеъмолчи)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан89 900 016 сўм асосий қарз ва 39 659 743 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар судга даъво ариза киритилгандан сўнг қисман тўлов амалга оширганини, қарздорликни қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани тан олиб, қарздорлик мавжудлигини, қарздорликни йил охирига қадар тўлаб беришини, шу муносабат билан қарздорликни тўлаши учун муддат беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогарнинг Қамаши туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида 2024 йил 6 январда улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тўғрисида №320452-сонли шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига муддати ўтган 89 900 016 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирилган ва ёзма равишда талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини натижасиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун қолдиқ 89 900 016 сўм асосий қарз учун бугунги кунга қадар тўловларни асоссиз равишда амалга оширмай, шартнома бўйича олган мажбуриятларини бажармай келган. Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Қонун талабларига кўра, электр энергияси истеъмолчилари: намунавий шартномада белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текширишига йўл қўйиши, электр энергиясидан оқилона фойдаланиш учун чоралар кўриши, ўзи фойдаланаётган электр тармоқларининг, асбоб ва ускуналарнинг лозим даражадаги техник ҳолати ҳамда хавфсизлигини таъминлаши, носозликлар тўғрисида тегишли тизим операторига ёки таъминотчига хабар қилиши шарт. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин. Шу сабабли даъвогар томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 89 900 016 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг шартнома бўйича жами 89 900 016 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатномалар, талабнома ҳамда суд мажлисида даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Бироқ, даъвогар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан 1 000 000 сўм миқдорида пул маблағлари даъвогарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган ва ушбу пул маблағлари жавобгарнинг 89 900 016 сўм асосий қарздорлигига йўналтирилган, аммо асосий қарзнинг 88 900 016сўм қисми тўланмас(қопланмас)дан қолган. Баён этилганларга биноан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантирилиб, 88 900 016 сўм асосий қарзни жавобгардан ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 39 659 743 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сон қарори 10-банди биринчи хатбошисида қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 25 - 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 15бандида товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 39 659 743 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома ва қонун талабларига мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 89 900 016 сўм асосий қарзни кечиктирган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида,ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 39 659 743 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволини оғирлаштиришни, мажбуриятларни бажарилиш даражаси ва даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 39 659 743 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 6 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 2 591 195,18 сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Б” фермер хўжалигидан ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига фойдаланилган электр энергиясидан 88 900 016 сўм асосий қарз ва 6 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 2 591 195,18 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode Б.У. Махмудов