Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1302-2501/4955 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья MUZAFFAROV FURQAT RAJAB O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение GLOBUS ONLINE XIZMAT Ответчик / Подсудимый FAROGAT-MARJONA
Source ID f3b52304-3a8b-42a4-adac-a06302f36598 Claim ID PDF Hash 33e3f116ee2b2bf4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 21 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 12-моддаси нинг 12 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
зР ФКнинг 437-моддаси зР ФК 437 law
зР ФК 449-моддаси зР ФК 449 law
шбу кодекснинг 72-моддаси шбу кодекс 72 code_article
зР ФКнинг 333-моддаси зР ФК 333 law
зР ИПКнинг 68-моддаси зР ИПК 68 law
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1302-2501/4955-сонли иш E-mail: i.gallaorol@sud.uz Тел: (+99855) 152 05 99 (ички рақам: 25164, 25165) ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ғаллаорол тумани 2025 йил 9 декабрь Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Р.Музаффаров раислигида, судья ёрдамчиси Э.Мамаражаповнинг котиблигида, даъвогар “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси А.Сотволдиевнинг жавобгар “FAROGAT-MARJONA” МЧЖ ҳисобидан 100 000 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тугатиш бошқарувчиси А.Сотволдиев, жавобгар вакили Ж.Абдуллаев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “FAROGAT-MARJONA” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 100 000 000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 майда 40-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, ушбу шартномага асосан “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ томонидан жавобгарга 100 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура тасдиқланганлигини, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига эътироз билдириб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида 2024 йил 27 майда 40-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлигини, ушбу шартноманинг 2.1 бандига кўра шартномада киритилган товарлар учун пул тўланмаслиги, ушбу товарлар ёрдам тариқасида берилганлиги қайд этилганлигини, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактура тасдиқланса-да, даъвогар маҳсулот етказиб берилмаганлигини, ушбу ҳолат юзасидан тарафлар ўртасида 27.05.2024 йилдаги 1/1-сонли бажарилган ишлар бўйича акт расмийлаштирилиб, тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21-моддасига кўра, инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъво аризасидан кўринишича, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 июлдаги 4-1503-2503/13575-сонли ҳал қилув қарорига асосан “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Сотволдиев тайинланган. Шунга асосан, тугатиш (суд) бошқарувчисига “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ олдидаги қарзларни ундириш, қарздорни мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чоралар кўриши белгиланган. Шунга кўра, тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖнинг молия-хўжалик фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда, “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2024 йил 27 майда 40-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, ушбу шартномага асосан “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ томонидан жавобгарга 100 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи 2024 йил 27 майдаги 40/1-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилиб, жавобгар томонидан тасдиқланганлиги, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақи бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 100 000 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўланиши бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги ҳамда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 12-моддасига кўра, суд ишни муҳокама қилишда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ЎзР ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ЎзР ФК 449-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан ҳамда тарафлар вакилларининг суд муҳокамаси жараёнидаги тушунтиришларидан кўринишича, “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ ва жавобгар ўртасида 2024 йил 27 майда 40-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, ушбу шартномага асосан “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ томонидан жавобгарга 100 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи 2024 йил 27 майдаги 40/1-сонли ҳисоб-фактура расмийлаштирилиб, жавобгар томонидан тасдиқланган бўлса-да, шартномада қайд этилган маҳсулотлар жавобгарга етказиб берилмаган. шбу ҳолат юзасидан тарафлар ўртасида 27.05.2024 йилдаги 1/1-сонли бажарилган ишлар бўйича акт расмийлаштирилиб, жавобгар томонидан тасдиқланган. шбу актда далолатнома бўйича қабул қилинган ишларнинг қиймати “0” деб кўрсатилган ва томонларнинг бир бирига даъволари йўқлиги қайд этилган. Қолаверса, шартноманинг 2.1 бандига кўра, шартномада киритилган товарлар учун пул тўланмаслиги, ушбу товарлар ёрдам тариқасида берилганлиги қайд этилган. шбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Бироқ, даъвогар вакили томонидан мазкур даъво аризаси тақдим этилганда ҳамда суд муҳокамаси жараёнида ўз талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботловчи далиллар тақдим этилмади. Зеро, ЎзР ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Шу боис суд, даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ҳисобланади. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 437, 449-моддалари, ЎзР ИПКнинг 12, 66, 68, 72, 74, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогар “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси А.Сотволдиевнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “GLOBUS ONLINE XIZMAT” МЧЖ ҳисобидан тугатиш (суд) бошқарувчиси орқали: - Республика бюджетига 2 000 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув қарорини қабул қилган судга бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ф.Р.Музаффаров