← Назад
Решение #2837222 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| грисида»ги Конуни | 5 | — | law | |
| рисида»ги Конуни | 7 | — | law | |
| нинг | 3 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 82 | — | law | |
| онун | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/4723-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Ж.Карабоев
Апелляция инстанцияси судида
ишни кўрган судья – Т.Атабоев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 09 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Садиков ва С.Умарлиевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, “B st
im ks t xtil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
О.Махмудов (02.06.2025 йил кунги 25/2-сонли ишончнома асосида), “B st
im ks t xtil” масъулияти чекланган жамияти собиқ тугатиш бошқарувчиси
Д.Усмонов (шахсини тасдиқловчи хужжат асосида), “S
r f vv r si”
масъулияти чекланган жамияти Д.Мирзаев (15.10.2025 йил кунги 77-сонли
иончнома асосида), Гувох “S
r f vv r si” масъулияти чекланган жамияти
муваққат бошқарувчиси Ш.Давлатов (шахсини тасдиқловчи хужжат
асосида)ларнинг иштирокида “B st im ks t xtil” масъулияти чекланган
жамияти тугатиш бошқарувчиси вакили томонидан Бўстон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан
берилган апелляция шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
"S
r f vv r si"
HJ (кейинги ўринларда матнда “Қарздор” деб
аталади) Андижон вилояти туман (шаҳар) ҳокимяти томонидан 2020 йил
17 августда 232-к-сон билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан
ўтказилган. Таъсис ҳужжатларига кўра қарздорнинг юридик манзили: Бўстон
тумани Бўз шахарчаси Чорвадор МФЙ Мустақиллик кўчаси 4-уй этиб
белгиланган. Қарздор жамият раҳбари Ахмедов Фаррухбек Фарходбек ўғли.
B st im ks t xtil»
HJ тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда
матнда “Аризачи” деб аталади) судга киритган аризасига кўра қарздор суднинг
қарорига асосан ундирилган 371 206 599,32 сўм асосий қарз,
51 968 924 сўм пеня ва 34 000 сўм почта харажатидан бўлган қарздорлигини
тўламасдан келмоқда.
Аризачи томонидан мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан Бўстон
туманлараро иқтисодий судининг 24.06.2024 йилдаги 4-1703-2401/736-сонли
ҳал қилув қарорига асосан 371 206 599,32 сўм асосий қарз, 51 968 924 сўм пеня
ва 34 000 сўм почта харажати қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган ижро
варақаси Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлимига мажбурий тартибда
ижро этишлик учун юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими томонидан ижро иши
юритилган ва ижро харакатлари олиб борилиб, шу кунга қадар ундирув амалга
оширилмаган.
Қарздор аризачи олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги сабабли
аризачи қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Суднинг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан қарздорнинг аризаси иш
юритишга қабул қилинган, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув тартиб-таомили жорий этилган, муваққат
бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси Давлатов Шокиржон
Шаробиддинович тайинланган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 октябрдаги
ажримига асосан «B st im ks t xtil»
HJнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
Усмонов Дилшодбек Ибрахимович тайинланган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрь кунги ҳал
қилув қарори билан ариза талаби қаноатлантириш рад этилиб, кредитор тугатиш
бошқарувчиси ҳисобидан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи
ҳамда муваққат бошқарувчи Давлатов Шокиржон Шаробиддинов фойдасига
25 420 000 сўм ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб кредитор тугатиш
бошқарувчиси апелляция шикояти билан мурожаат қилган.
Шикоятда "BES I EX EX ILE" масъулияти чекланган жамияти
билан "S YY R F VV R SI" масъулияти чекланган жамияти ўртасида
15.03.2023
йилда
"Уруғчилик
чигит
етказиб
бериш
тўғриси"да
№Анд-35/23-4-сонли шартномаси имзоланганлигини, аризачи томонидан ушбу
шартнома доирасида 01.06.2023 йилдаги 1-СФ-УЧ-сонли ҳисоб-фактурага
асосан 371.206.599,32 (уч юз етмиш бир миллион икки юз олти минг беш юз
тўқсон тўққиз) сўм 32 тийинлик уруғлик пахта чигити еткази берилганлигини,
жавобгар мазкур шартнома доирасида ҳисоб-фактураларга асосан етказиб
берилган уруғлик пахта чигити маҳсулоти учун қолган 371.206.599,32 (уч юз
етмиш бир миллион икки юз олти минг беш юз тўқсон тўққиз сўм 32 тийинлик
тўловларни амалга оширмаганлигини, ушбу қарздорликни ундириш бўйича
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2401/736-сонли иқтисодий иши
2024 йил 24 июнь куни кўриб чиқилиб, "S YY R F VV R SI" МЧЖдан
"BES I EX EX ILE" МЧЖ фойдасига 371 206 599,32 сўм асосий қарз,
51 968 924 сўм пеня, олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажати ундирилган
ва ижро варақалари берилганлигини, лекин жавобгар томонидан
371 206 599,32 сўм асосий қарз, 51 968 924 сўм пеня, олдиндан тўланган
34.000 сўм почта харажатлари шу кунга қадар тўлаб берилмаганлигини,
Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўгрисида»ги
Конунининг 5-моддаси, 1-кисми, 2-хатбошига, кўра вақтинча тўловга агар
тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан қобилиятсизлик эътиборан 3 (уч)
ой ичида карздор томонидан бажарилмаган бўлса, шахарни ташкил этувчи
корхона хамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йигимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги тўловга
қобилиятсизлик аломатларининг белгиси хисобланади деб белгиланганлигини,
мазкур холатда, қарздор "S YY R F VV R SI" масъулияти чекланган
жамияти "BES
I EX
EX ILE" масъулияти чекланган жамиятининг
олдидаги қарздорлик тўланмаган муддат 1 (бир) йилдан ортиб кетган, яъни суд
қарори 2024 йил 24 июнь куни қабул қилинганлигини, Ўзбекистон
Республикасининг «тўловга кобилиятсизлик тўғрисида»ги Конунининг
7-моддаси, 1-кисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги
муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш хақидаги ариза билан судга кредитор мурожаат этиш хуқуқига эга
эканглиги белгиланганлиги каби важларни баён қилиб ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, аризани қаноатлантиришни, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўовга қобилиятсиз деб топиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Апелляция суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси вакили
тушунтириш бериб, шикоятни қувватлаб ундаги важларини такрорлаб,
апелляция шикоятини қаноатлантириб биринси инсмтанция суди томонидан
қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўовга қобилиятсиз деб топиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Апелляция инстанция суд мажлисида (дастлабки 2025 йил 2 декабрь куни
иштирок этган, кейинги суд мажлисига келмаган) иштирок этган жавобгар
вакили берган кўрсатмасида, биринчи инстанция суди асосли тўғтамга
келганлигини, тўловга қобилятсизлик тўғрсида иш крилишида албатта ушбу
жамиятни тўловга қобилятли ёки қобилятсиз деб ҳисоблаш ушбу қарздор
жамиятнинг кредиторлар томонидан ҳал қилинишини, суд томонидан
тайинланган мувақат бошқарувчи қарздор жамтиятда кредитлорлар йиғилиши
ўтказилганлиги ва улар томонидан ариза рад этилиши ҳақида қарор қабул
қилинганлиги, бундан ташқари ҳозирда аризачин вакили ариза беришга ваколат
йўқлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни
сўраган.
Аапелляция суд мажлисида иштирок этган собиқ “BES I EKS
EX IL” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Д.Усмонов
тушинтириб бериб, “BES I EKS EX IL” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчиси Б.Олимовдан тугатиш ишлари унга ўтганлигини, иш
хажми кўплиги сабаб аризасига асосан тугатиш ишлари тугатиш бошқарувчиси
А.Қўчқаровга ўтганлигини, иш ҳолати билан тўлиқ таниш эмаслигини,
жамиятга тегишли бўлган хужжатларни кеч қабул қилиб олганлиги сабабли
тўлиқ ўрганаолмаганлигини билдириди.
Апелляция суд мажлисида гувоҳ иштирок этган Ш.Давлатов берган
гувохлик кўрсатмасида, суднинг ажрими билан қарздор жамиятда муваққат
бошқарувчи этиб тайинланганлигини, қарздор жамиятда жами тўрда кредитор
мавжудлигини, белгиланган тартибда қарздор жамиятнинг дебиторлик
кредиторлик қарздорликлари ўрганилганлигини, ўтказилган кредиторлар
йигилишида асосий овозга эга бўлган иккита кредитор жамиятни рад этишни
билдирганлигини, боиси жамиятда кластер фаолияти олиб борилаётганлигини,
ҳозирда тўловга қобиляти мавжудлигини, шунга кўра кредиторлар йиғилиш
қарори қабул қилганлигини, шундан келиб чиқиб ҳулоса берганлигини
билдириди.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, қарздор уч ойдан ортиқ
муддат давомида қарздорлигини тўламасдан келмоқда, аризачи олдида
371 206 599,32 сўм асосий қарз, 51 968 924 сўм пеня ва 34 000 сўм почта
харажатидан қарздорликни ташкил этади.
Аризачи томонидан мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан Бўстон
туманлараро иқтисодий судининг 24.06.2024 йилдаги 4-1703-2401/736-сонли
ҳал қилув қарорига асосан 371 206 599,32 сўм асосий қарз, 51 968 924 сўм пеня
ва 34 000 сўм почта харажати қарздорлигини ундириш бўйича чиқарилган ижро
варақаси Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлимига мажбурий тартибда
ижро этишлик учун юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими томонидан ижро иши
юритилган ва ижро харакатлари олиб борилиб, шу кунга қадар ундирув амалга
оширилмаган.
Кузатув жараёнида, тўпланган хужжатлар асосида қарздор кредиторлари
талаблари реестри тузилган.
Қарздорни кредиторлари талаблари реестрига кўра 10.10.2025 йил
ҳолатига муваққат бошқарувчи иш ҳақидан 25 420 000 сўм, аризачидан
423 209 523,32 сўм, “Агробанк”АТБ Андижон вилояти 4 худудий филиалидан
2 634 446 175 сўм, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 6 751 650 540 сўмни
ташкил этади.
Муваққат бошқарувчиси судга тақдим этган ҳисоботи ва хулосасида
қарздорнинг балансида автотранспорт воситалари, кўчмас мулк объектлари ва
бошқа мол-мулклар мавжудлиги, бошқа юридик шахслардан дебитор
қарздорликлари мавжудлиги, қарздор тўловга қобилиятли эканлиги ҳақида фикр
билдириб, қарздорни тўловга қобилиятли деб топиш сўралган. “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасида белгиланган асосий
тушунчаларга кўра, пул мажбурияти - қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий
шартномаси бўйича, шунингдек бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул
суммасини тўлаш мажбуриятидир. Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга
қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза
берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи
чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмида тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қарздорнинг 2024 йил якунига молиявий ҳолати бўйича маълумот
олинганда уни активлари 399 556 970 090 сўмни, мажбуриятлари эса
330 858 860 090 сўмни ташкил этиб, ўртадаги фарқ 68 698 110 000 сўмни
ташкил этган.
Бўстон туман ҳокимлиги томонидан 14.10.2025 йилда берилган
01-24- 204-сонли маълумотга кўра қарздор фаолият юритаётган ягона йирик
саноат ишлаб чиқарувчи ва йирик экспорт қилувчи корхона хисобланади.
Қонуннинг 86-моддаси 1-қисмига кўра, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил
этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ
тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини
аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Муваққат бошқарувчи томонидан кузатув ишлари олиб борилиб,
қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил этилган.
Кредиторлар йиғилишида, кредиторлар қарздорнинг мол-мулклари
етарлилиги, қарздорликлар қисман бўлсада тўлаб келинаётганлиги сабабли
тўловга қобилиятсиз эмас деб қарор қабул қилган.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни
рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга
қобилиятсизлиги аломатлари аниқланмаганлиги, суд тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг
билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик
аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига кўра, суд томонидан қарздорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул
қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий
этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши
учун асос бўлишлиги белгиланган.
Биринчи инстанция суди, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, судга
мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эканлиги, активлари мавжудлиги, бошқа
кредиторлардан бўлган қарздорликлари бартараф қилиниб келинаётганлиги,
кредиторларнинг 76,9 фоиз қисми қарздорни тўловга қобилитсиз деб топишга
қарши овоз берганлиги сабабли, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжуд эмаслиги ҳақида тўхтамга келиб, аризани қаноатлантиришни рад
этишни, қарздорга нисбатан тўловга қобилятсизлик бўйича иш юритиш
жараёнида қўйилган барча чекловларни бекор қилишни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган почта харажатини аризачи
зиммасида қолдиришни, давлат божини аризачидан ундириш тўғрисида тўғри
тўхтамга келган.
Кредиторлар йиғилишининг 2025 йил 10 октябрдаги қарорига кўра
муваққат бошқарувчининг ўз вазифаларини бажарганлиги учун амалдаги
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 20 (йигирма) биробарида ойлик иш
ҳақи белгиланган.
Кредиторлар реестрида муваққат бошқарувчининг ойлик иш ҳақи
25 420 000 сўм этиб белгиланган. Қонуннинг 82-моддаси 3-қисмига кўра
муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар йиғилишининг
қарори асосида суд томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2025 йил
23 июндаги 13-сонли “Иқтисодий судлар томонидан "Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 22-бандида тушунтирилича суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби кредиторлар йиғилиши
томонидан белгиланади ҳамда суднинг ажрими ёки ҳал қилув қарори билан
тасдиқланади, Қонун 26- моддасининг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи
қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суд бошқарувчиси ҳақининг миқдорини белгилашда қарздор
молмулкининг қиймати ва унинг амалга оширадиган ишлари ҳажми ҳисобга
олиниши лозим.
Кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг
фаолияти натижаларига қараб Қонунда белгиланган ҳолларда ва миқдорда
қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин.
Агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда
тутилган бўлмаса, суд бошқарувчисининг ҳақи ва қўшимча ҳақ қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан қопланади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди аризани
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Бинобарин, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган
важлари билан келишмайди.
Судлов ҳайъати аризачининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, аризачи ҳисобидан апелляция инстанция суди учун олдиндан
тўланган 41 200 сўми почта ҳаражатини зиммасида қолдиришни, шунингдек
аризаси ҳисобидан 618 000 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни
лозим топади.
Зеро, Ўзбекстон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 276-278-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
“B st im ks t xtil” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси
вакили
томонидан
киритилган
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 октябрь кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўланган 41 200 сўм почта ҳаражати “B st
im ks t xtil” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
“B st im ks t xtil” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 618 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида
шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Т. Атабаев
Ҳайъат аъзолари
С.Умаралиев
О. Садиков