← Назад
Решение #2837232 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 838 символов
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
***** тумани
2025 йил 9 декабрь
***** туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар *****г, жавобгар *****
ҳисобидан 3.549.599 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни ***** туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати”
давлат муассасаси (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** (кейинги ўринларда
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.549.599 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар ўзининг даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин, учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу боисдан, суд ишни даъвогар ва жавобгар вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш хужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
7 июлда 176194-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 2-бандида “Пудратчи” мазкур шартнома
шартларига Жарқўрғон туманидаги 11-сонли мактаб биносини ички ва ташқи
фасад ва пол қисмини мукаммал таъмирлаш ҳамда ҳовли деворини темир
панжара билан ўраш объектини фойдаланишга топшириш ишларини лойиҳасмета ҳужжатларидаги иш хажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини,
Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур
шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 14-бандига мувофиқ жавобгарнинг ҳисоб рақамига
2025 йил 9 июлдаги 1240202354-сонли тўлов топшириқномаси билан
дастлабки 213.708.301.65 сўм бўнак пули тўлаб берилган бўлиб, жавобгар
шартноманинг 11-12-бандларига кўра, биринчи бўнак пули тўлаб берилган
кун яъни 2025 йил 9 июлдан бошлаб пудрат ишларини бошлаши ва 80 кун
муддат ичида ёки 2025 йил 27 сентябрь кунига қадар пудрат ишларини тўлиқ
якунлаши лозим бўлсада, 157.759.956 сўмлик қийматдаги ишларни 45 кун
муддатга яъни 2025 йил 10 ноябрга қадар кечиктириб бажарган.
Шартноманинг 65-бандида пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий
суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 30 фоизидан ошмаслиги
лозимлиги ҳақида келишилган ва ушбу банд асосида пеня қуйидагича
ҳисобланган:
157.759.956 сўм х 0,5 фоиз = 78.879.978 сўм х 45 кун =3.549.599 сўм.
Даъвогар томонидан жавобгарга пеняни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги 2025 йил 3 сентябрдаги 01-19/721-сонли огоҳлантириш хати
(талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан, даъвогар пеняни ундириш бўйича судга даъво аризаси
билан мурожаат этган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
31 январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш
ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 46-сонли Қарорининг 2-банди ўн иккинчи хатбошисида тендер
натижалари бўйича ғолиб деб топилган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ишлар
(хизматлар) нархининг камида олтмиш фоизини ўз кучи билан бажариши
шарт деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасини биринчи қисмига кўра,
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
2
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлишлиги белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асосларда
келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 631-моддасида пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги ва
пеня миқдори ҳисобланганлиги даъво аризасида кўрсатилган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленуми (бундан буён
матнда Пленум деб юритилади)нинг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан
кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 1.100.000 сўм
миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
3
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра,
бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.100.000 сўм пеня, олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундиришни, даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** ҳисобидан даъвогар Сурхондарё вилоят ҳокимлиги
“Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси фойдасига 1.100.000 сўм пеня
ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
*****
4