← Назад
Решение #2837245 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 5 декабрь
4-1501-2502/21167-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Д.Мамировни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси "*********************"
акциядорлик компанияси манфаатида жавобгар «*********************»
масъулияти чекланган жамиятидан 598 419,36 сўм асосий қарз, 299 209,68 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси
"*********************" акциядорлик компанияси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«*********************» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 598 419,36 сўм асосий қарз, 299 209,68 сўм пеня
ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли қарздорлиги бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантирилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогарнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига кўра, "*********************" акциядорлик компанияси
билан «*********************» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил
13 март кунги FERTEL-1026-сонли юридик шахсларга телекоммуникация хизматлари
тақдим этиш шартномаси тузилган.
Ушбу шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, 598 419,36 сўмлик ижара учун тўловлар амалга оширилмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
2025 йил 19 сентябрь кунги Н5-05-31/1116-сонли талабномаси оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
598 419,36 сўм ижарадан бўлган қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш,
пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
598 419,36 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисобланиб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бундан ташқари, даъвогар Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 32моддасига кўра, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, бажарилган ишлар,
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
299 209,68 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 299 209,68 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли
мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли
етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор
мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан
ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб
тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад
этишга ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздорни мулкий аҳволини ҳисобга
олиб, талаб қилинган пеняни 200 000 сўмгача камайтириб, қаноатлантиришни ва
пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвони қисман қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 598 419,36 сўм асосий қарз, 200 000 сўм
пеня, 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "*********************" акциядорлик компанияси фойдасига
жавобгар
«*********************» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 598 419,36 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*********************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 5 декабрь
4-1501-2502/21167-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Д.Мамировни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси "*********************"
акциядорлик компанияси манфаатида жавобгар «*********************»
масъулияти чекланган жамиятидан 598 419,36 сўм асосий қарз, 299 209,68 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб
чиқиб, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар "*********************" акциядорлик компанияси фойдасига
жавобгар
«*********************» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 598 419,36 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «*********************» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова