← Назад
Решение #2837251 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш
УЧҚЎРҒОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Учқўрғон шаҳри
2025 йил ****
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья ****нинг раислигида,
судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар **** масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгарлар **** масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонаси ва **** масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар
тартибда 2025 йил июль ойи учун ҳисобланган 212 007 810 сўм лизинг тўлови
қарздорлиги, 32 225 187,12 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили **** (ишончнома
асосида), жавобгарлар вакили **** (ишончнома асосида) иштирокида,
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида, мобил видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
**** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ****
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ва **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда 2-жавобгар деб юритилади) солидар тартибда 212 007 810 сўм лизинг
тўлови қарздорлиги, 32 225 187,12 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили низо юзасидан жавобгар билан медиатив
келишувига эришганлигини баён қилиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ва 2-жавобгар вакили низо
юзасидан даъвогар билан медиатив келишувига эришганлигини баён қилиб,
тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрь кунги медиатив келишувни тақдим этиб,
даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2025 йил
3 декабрь куни медиатив келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида 4-1602-2502/8375-сонли иқтисодий иш бўйича
тузилган мазкур медиатив келишувга кўра жавобгар ва 2-жавобгар
2022 йил 28 декабрдаги 09/147-09/206-сонли лизинг шартномалари бўйича
2025 йил июль ойи учун ҳисобланган 212 007 810 сўм миқдоридаги лизинг
тўловларини даъвогарга 2025 йил 10 декабрга қадар тўлаш, даъвогар лизинг
шартномалари бўйича ҳисобланган 212 007 810 сўм миқдоридаги лизинг
тўловлари қарздорлигини, лизинг шартномалари бўйича тўловларни
кечиктирганлик учун ҳисобланган 32 225 187,12 сўм миқдорида пеняни,
4 884 660 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини ундириш
талабларидан воз кечиши тўғрисида келишувга эришилган.
2
Медиатив келишув МТ№000019-рақамли сертификатга эга бўлган
профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган Турдиалиев Мухаммад
Али Пўлатжон ўғли томонидан тасдиқланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
7-моддасига кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда
қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти
профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва
медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини
юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида,
медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд медиатив келишув тарафлар ваколатли раҳбарлари ва
медиатор томонидан 2025 йил 3 декабрь куни имзоланиб, муҳрлари билан
тасдиқлангани, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларига таъсир этмаслигини, қонунчилик талаблари асосида
тузилганлигини инобатга олиб, уни иш юритишга қабул қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига мувофиқ тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
17-моддасининг 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим,
бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритишда Учқўрғон
туманлараро иқтисодий суди ҳисобрақамига 4 884 660 сўм миқдорида давлат
божи ва 41 200 сўм почта харажати, жавобгар ишни видеконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати тўлаган.
Қайд этилганларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив
келишувни инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур иш
бўйича даъвогар томонидан тўланган 4 884 660 сўм давлат божини бюджетдан
3
қайтаришни, 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида, ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ тўланган 103 000 сўм суд
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 109, 118, 128, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л а д и:
Тарафлар ўртасида 2025 йил 3 декабрь куни тузилган медиатив келишув
иш юритувга қабул қилинсин.
Даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар ****
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ва **** масъулияти
чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда 2025 йил июль ойи учун
ҳисобланган
212
007
810
сўм
лизинг
тўлови
қарздорлиги,
32 225 187,12 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2025 йил 7 ноябрь кунги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 41 200
сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ тўланган 103 000 сўм суд
харажатлари **** масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси
зиммасида қолдирилсин.
**** масъулияти чекланган жамияти томонидан Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди ҳисобрақамига тўланган
4 884 660 сўм давлат божини
бюджетдан қайтариш юзасидан маълумотнома берилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Учқўрғон туманлараро
иқтисодий суди орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
****