Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/15400 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B X I SOLI Ответчик / Подсудимый GROU EX IL
Source ID d3c5364e-7206-462f-8298-9718a5d7d6b8 Claim ID PDF Hash aeb12c52d358ae65... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15400-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Жиззах шаҳри 2025 йил 5 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Жиззах вилояти Мирзачўл туман фермерлар кенгашининг даъвогар «B X I SOLI» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “GROU EX IL” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кенгаш вакили Ш.Усманов (ишончнома асосида), даъвогар вакили О.Элназаров (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилояти Мирзачўл туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) «B X I SOLI» фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “GROU EX IL” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 371 306 272 сўм асосий қарз ва 38 615 850 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд кенгаш ва даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд мажлиси жараёнида Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида қўзғатилган 4-1304-2501/7606-сонли иқтисодий иш мавжудлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 18-бандига кўра, Ўзбекистон Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан аризани судга тақдим қилишда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, даъво талаблари бўйича ҳисобланган давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 118, 128, 170, 195, 196моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Жиззах вилояти Мирзачўл туман фермерлар кенгашининг даъвогар «B X I SOLI» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “GROU EX IL” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар «B X I SOLI» фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов