Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/9675 Дата решения 05.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3889c715-556d-4169-a621-58f967f993fb Claim ID PDF Hash 7c95bfc4d46d02d8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ПКнинг 73-моддаси ПКнинг 73 law
аролик кодексининг 228-моддаси аролик кодекси 228 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9675-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чуст тумани 2025 йил 5 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар«АААААА» АЖнинг жавобгар- «ВВВВВВ » MCHJни Поп тумани, Хўжаобод МФЙ, Хамкорлик кўчаси 1-уйдаги бино-иншоотлардан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ЕЕЕЕЕЕ, Ж.Турғунов (ишончнома асосида), жавобгар вакили НННННН (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «АААААА» АЖ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ВВВВВВ» MCHJ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади)ни Поп тумани, Хўжаобод МФЙ, Хамкорлик кўчаси 1-уйдаги бино-иншоотлардан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлади. Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 июндаги 4-1603-2401/5777-сонли ҳал қилув қарори юзасидан шикоят келтирганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди: ш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 апрелда тузилган 10-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ даъвогар томонидан ўзига қарашли “Ғурумсарой”, “Найман” ва “Қорақолпоқ” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва иншоотларни жавобгарга 16.035.428.246 сўм қийматда мулкий мажмуа сифатида сотилган, шунингдек тарафлар ўртасида 2021 йил 1 апрелда тузилган 11-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ даъвогар томонидан ўзига қарашли “Ғурумсарой”, “Найман” ва “Қорақолпоқ” пахта тайёрлаш масканларидаги асосий воситалар, ускуна ва дастгоҳларни жавобгарга 7.371.518.417 сўм қийматда мулкий мажмуа сифатида сотилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 июндаги 41603-2401/5777-сонли ҳал қилув қарорига асосан «ВВВВВВ» MCHJ ва «АААААА» АЖ ўртасида тузилган 2021 йил 1 апрелдаги 10-11-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича кассация судлов ҳайътининг 2025 йил 15 июлдаги қарори асосида ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шу асосда, даъвогар жавобгарга Поп тумани, Хўжаобод МФЙ, Хамкорлик кўчаси 1-уйдаги бино-иншоотларини бўшатиб беришни сўраб талабнома хати юборган. Лекин хат оқибатсиз қолдирилган. ПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар «ВВВВВВ» MCHJни Поп тумани, Хўжаобод МФЙ, Хамкорлик кўчаси 1-уйдаги бино-иншоотларидан мажбурий тартибда чиқаришни лозим деб ҳисоблайди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқиш бўйича давлат божи ундирилиши, Давлат божи ставкаларининг 2-бандини “б” кичик бандида номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши, ПКнинг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу ҳолатда эса (412000 х 10) 4120000 сўм давлат божи харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим. Бинобарин, суд ПКнинг 118, 176-179 -моддаларини қўллаб қарор қилди: «АААААА» АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. «ВВВВВВ» MCHJ Поп тумани, Хўжаобод МФЙ, Хамкорлик кўчаси 1уйдаги бино-иншоотларидан мажбурий тартибда чиқарилсин. «ВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «АААААА» АЖ фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажатлари, Республика бюджетига 4.120.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг қтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров